Шасси (лотинча: cапса — яшик) — 1) автомобил, трактор ва бошқалар транспорт воситаларида двигателдан етакчи ғилдиракларга куч узатиш ва уларни бошқариш учун хизмат қиладиган қисм ва механизмлар; 2) самолётнинг қўниш ёки ердан кўтарилиш вақтида ишлатиладиган (тушириб кўтариладиган) ғилдиракли қурилма. Ш. олд ғилдиракли, орқа қуйруқ ғилдиракли ва бошқалар бўлиши мумкин. Гидросамолётларда корпус ёки чанғилар Ш. вазифасини ўтайди; 3) радио ва электр қурилмалар, аппаратлар, асбоблар (радиоприёмниклар, компютер блоклари ва бошқалар)да асосий деталлар ўрнатиладиган панел. Одатда, алюминий, латун, гетенакс, текстолит ва бошқалар материаллардан тайёрланади.