Шайх Зайниддин бобо мақбараси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (13—ХИВ асрлар). Ривоятларга кўра, мақбара Амир Темур даврида Шайх Зайниддин (ХИИИ аср)га атаб барпо қилинган (қаранг Зайниддинбобо). Шаҳар ҳудудида, қабристон ўртасидаги баландликда жойлашган, пештоқгумбазли, чўзинчоқ мақбарахонақохлар турига мансуб. Атрофида бошқа турли бинолар — тобутхона, чиллахона (12— ХИИИ асрлар), ошхона, айвонли масжид, чортоқ ва бошқа бор. Олд кўриниши жан.шарққа қаратилган, кўчадан унга қўшимча биноларни бирлаштирувчи хиёбон орқали кирилади. Тўртбурчак тархли (16×18 м), бал. 20,7 м, ҳамма томонлари пештокли. Макбара марказида Шайх Зайниддин сағанаси, бурчакларида бошқа шахсларнинг қабрлари бор. Мақбаранинг жан.ғарбий пештоғидаги ёзувга кўра, ҳижрий 1339-йилда (мил. 1920— 21) таъмирланиб, мақбаранинг эски ғиштлари янги ғиштлар (26×12×6 см) билан алмаштирилиб, гумбази квадрат (24×24×5 см) ғиштдан терилган.