Шайхонтоҳур тумани – Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929-йил Октабр тумани номи билан тузилган. 1992-йилда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978-йилдан ҳозирги чегарада. Шимоли-ғарбда Зангиота тумани, шимолида Олмазор тумани (собиқ Собир Раҳимов)[6], шимоли-шарқда ва шарқда Юнусобод, жанубда Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа тумани (собиқ Акмал Икромов)[6] туманлари билан чегарадош. Майдони 2,73 минг га, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдонлар 0,832 минг га. Аҳолиси 360,5 минг киши[1] (2023). Кўчалар сони 622 та. Асосий магистраллари: Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний шоҳкўчалари, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза кўчалари. Халқлар дўстлиги, Хадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 48 та маҳалла бор.

Шайхонтоҳур тумани
туман
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Тошкент
Ҳукумат
 • Ҳоким Бобир Абубакиров[2][3][4][5]
Асос солинган 1929-йил
Майдон 29.70 км2 (11.47 кв ми)
Аҳолиси
 (2009)
360 500[1]

Туманда 3379 га яқин корхона ва ташкилот мавжуд. 9 та саноат корхонаси, шундан „Шарқ гули“ бадиий, Тошкент тикувчилик, „Орзу“ ишлаб чиқариш бирлашмалари, Тошкент матбаа комбинати, кўнмўйна заводи ва бошқа ишлаб турибди. 3069 га яқин кичик ва ўрта бизнес субектлари қайд этилган. Шайхонтоҳур туманида 18 та вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 та лойиҳалаш институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, Полимерлар кимёси ва физикаси, Микробиология институтлари, Wебстер университети, Тошкент кимё-технология институти, 16 та ўрта махсус ўқув юрти, 42 та умумий таълим мактаби ва бошқа муассаса, ташкилотлар бор. 10 та оилавий ва стоматология шифохонаси, 18 та поликлиника ва амбулатория, 8 та касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон консерваторияси, Ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей қурилди, Ўзбек миллий академик драма театри, „Чорсу“ савдо маркази бинолари ҳамда Эски жўва бозори қайта таъмирланди.

Энг йирик гузарлари: „Гулзор“, „Ипакчи“, „Кўкча“, „Исломобод“. Туманда „Янги Камолон“, „Ҳувайдо“, „Боғкўча“, „Чўпонота“, „Ипакчи“ маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 562 озиқ-овқат, 346 саноат моллари дўконлари, 174 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, „Чорсу“ савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади.

Ўзбек миллий академик драма театри, Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, сирк, „Санъат саройи“, „Ўзкўргазмасавдо“ саройи, 9 та маданият уйи ва муассасаси, Кино уйи, 22 та жамоат кутубхонаси, 4 та кинотеатр ва бошқа, "Пахтакор" стадиони, "ЖАР" спорт мажмуи, „Шарқ“, „Хадра“, „Ёшлар уйи“, „Сун Шине Тйрон“ меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида меъморий ёдгорликларидан Кўкалдош мадрасаси (ХВИ аср), Юнусхон (ХВ аср), Шайх Зайниддин бобо (ХИИИ-ХИВ асрлар) мақбаралари сақланган.

Лойиҳалари

Машҳур бинолари
№ Номи Қурилиш бошланиши Қурилишнинг тугаши Бинолар Ҳудуд (м²) Изоҳлар
1 Гарденс қароргоҳи 2018 2020 9 89 518
2 Cентрал Плаза 2018 2021 6 45 886 Ўзбекистондаги Парк Инн бй Радиссон брендига тегишли биринчи меҳмонхона.
3 Ҳйпер Партнерс Cентер 2019 2021 4 76 744 Ўзбекистондаги энг йирик савдо маркази.
4 Нест Оне 2019 2021 2 14 779 Ўзбекистондаги энг баланд турар-жой биноси
5 Cонгресс Ҳалл, Ҳилтон Ҳотел 2018 2019 2 88 138 „Ҳилтон“ бренди остидаги Ўзбекистондаги илк меҳмонхона.
6 Молия маркази 2019 2021 5 44 235 Ўзбекистондаги энг йирик молия маркази
7 Боулевард Ресиденcе 2018 2020 9 116 761
8 Ташкент Cитй Парк 2019 2019 — 186 804 Ўзбекистондаги энг катта истироҳат боғи ҳудуди. Ўзбекистондаги энг катта фаввора.
9 У-Тоwер 2019 2023 - 187,160 Офислар, квартиралар, жамоат жойлари, ресторанлар ва ҳашаматли савдо галереяси..

Яна қаранг

Манбалар