Шеффилд — Буюк Британиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Саут-Ёркшир метрополитен графлигининг бош шаҳри, Дон дарёси бўйида. Аҳолиси 421,8 минг киши (2001). Ёркшир кўмир ҳавзасининг оғир саноат маркази. Пўлат, прокат, қувурлар учун йирик поковкалар ишлаб чиқариш, машинасозликнинг турли соҳалари (шу жумладан, ҳарбий машинасозлик) ривожланган. Озиқовқат ва енгил саноат корхоналари мавжуд. Қадимдан пўлат ва кумушдан турли товарлар, заргарлик буюмлари, қуроллар ишлаб чиқарилади. университет (1905), музей, бадиий галерея бор.