Shaki
Шаки (озарбайжонча: Şəки ) — Озарбайжондаги шаҳар, Шаки туманининг маъмурий маркази. 1963-йил 4-январидан республика таркибига киритилган. 1968-йилнинг 15-февралига қадар „Нуха“ деб номланган. Шаки туманининг маъмурий маркази. Совет даврида республикага бўйсунган бўлиб, шаҳар мақомида бўлган. Ҳозирги кунда Шаки тумани таркибида бўлса-да, тўғридан-тўғри республикага бўйсунади. Аммо Шаки шаҳри ижро ҳокимияти раҳбарининг ваколатлари ҳам Шаки туманига тегишлидир.
Шаки Şəки | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°11′0″Н 47°09′0″Э / 41.18333°Н 47.15000°Э | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Ҳукумат | |
| • ҳоким | Элхан Усубов |
| Аввалги номлари | Нуха |
| Майдон | 243[1] км2 (94 кв ми) |
| Аҳолиси (2017) |
184 172[1] |
| Телефон коди | +994 24 |
| Почта индекс(лар)и | АЗ5500 |
| Автомобил коди | 55 |
Шаки шаҳри республиканıнг шимолий-ғарбида, Киш дарёсининг чап соҳилида, денгиз сатҳидан 700 метр баландликда, пойтахт Баку шаҳридан 370 км узоқликда, Буюк Кавказ тоғлари этакларининг жануб томонида, марказий ҳудудлардан узоқроқдаги бир манзилда жойлашган. Шаҳарни қуршаб олган табиат, пурвиқор тоғлар ўз гўзаллиги билан кишини ўзига мафтун этади. Хон яйловининг тик йўлларида шимол тарафдан шаҳарга яқинлашганимизда икки улкан — Чаққалдор вə Оттал жарликларига дуч келамиз. Шаки шаҳри мураккаб тузилишга эга. Шарқдан Ғарбга оқувчи Қурканадарёсии шаҳарни икки қисмга, юқориси Жануб, бошқа қисми эса водийда ястанган Шимолий тарафга ажратган.
2007-йилги маълумотларга қараганда Шаки шаҳрида 62499 киши истиқомат қилади. Бу эса Шаки тумани билан биргаликда бутун аҳолининг 37,33 %ини ташкил этади. 2007-йил маълумотларга асосан Шаки шаҳри аҳолисининг 48,3 % ини эркаклар, 51,7 % ини эса аёллар ташкил этади.[1][2]
Этимологиясı
Шаки Озарбайжоннинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. Ўрта асрларга оид манбаларда шаҳар Шаки, Шека, Шакки ва бошқа номлар билан аталиб келган. 18- асрнинг ўрталарıда Шаки шаҳри яқинидаги Нуха шаҳри Шаки хонлигининг маркази бўлгандан кейин қўҳна Шаки шаҳри тарих саҳнасидан чиқиб кетди. Птоломей Албан шаҳарлари ичида „Ниқа“ номли яшаш манзилгоҳи бўлганлигини қайд этган. Аббосқулу Бакıхановнинг ёзишига кўра Нуха шаҳри тузилишига кўра ҳозирги Нахия ва Нажия шаҳрига тўғри келади. У қадимда Ширвон şҳаҳарларидан бўлган. А. Й. Кримский Ниқанıн кейинги Нуха бўлиши мумкинлигини айтади. Лекин ХИХ асрнинг бошларида ҳозирги мулоҳазаларга қарши чиқувчилари бор эди. Академик В. Дорн, Ниқа İберия ва Алазан ўртасида бўлган жойда лойлашган, уни Нуха билан адаштирмаслик лозим деган фикрни билдиради. „Нуха“ сўзини антик даврга тегишли бўлган Ниқа маскани билан боғлиқлиги ҳамон баҳсли масалалардан бири бўлиб келмоқда. Мулоҳазаларга кўра, „Шаки“ номи эрамıздан аввалги ВИИ асрда Қора денгизнинг шимолий соҳилларидан Дарбанд чорраҳаси воситасида Жанубий Кавказга, ундан Кичик Осиёга кириб келган сак қабиласининг номи билан боғлиқ. Улар Жанубий Кавказда энг яхши, унумдор тупроққа эга бўлган бу ерларга Сакасена номини берган. Саклар қабиласининг масканларидан бирининг номи Шаки бўлган.[3][4]
Географияси

Шаҳарнинг ҳозирги кўринишига унинг географик жойлашуви ҳам муҳим аҳамият касб этган. Қолаверса бу шаҳарнинг қурилишига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Шаҳарнинг ўнг ва чап қисмлари ўртасидаги масофа 450 м ташкил этади. ХВИИИ асрда қурилган шаҳар ХИХ асрнинг ўрталарига қадар ўз кўринишини сақлаган, структурасига ҳеч бир нарса дахл этмаган. Шаки яшилликка бурканган уйлар билан ўралган. Аслида Шаки табиатнинг бир қисми бўлиб, бу шаҳарнин архитектураси билан уйғунлашиб кетган. Бу баланд тоғ билан ўралган, ўзига хос табиий тузилишга эга. Бундан ташқари ҳар бир уйда боғ бўлиб у темир девор билан ўралган. Шаки кўчалари уйларнинг тузилиши билан уйғунлик касб этган. Уйлар режа асосида қурилган бўлиб, уларни девор ва тўсиқлар ажратиб туради. Аҳолиси қадимий анъаналарини сақлаб қолган. Бу ерда ўрта асрларда савдо-сотиқ ишлари тараққий этган. Ўша даврдан қолган маҳалла ва кўчалар номлари аслича сақланиб қолган. Аҳолининг жойлашиши ва яшаш шаройитига таъсир кўрсатган энг муҳим омиллардан бири унинг табиий географик ўрни билан боғлиқлигини таъкидламоқ лозим. Кўчаларнинг йўналиши Буюк Кавказ тоғларига нисбатан қурилган. Кўчаларнинг шимолий қисми юқорига томонга параллел тарзда йўналган. Туманнинг маркази ва кўчанинг асосий қисми шаклланишида Гурсандарё ва Дейирман дарёларининг йўналиши назарда тутилган. Шаҳар тузилиши, хусусиятларига оид бошқа маълумотларни 1862-йилда амалга оширилган режасидан билиб олиш мумкин. Бу режага асосан Шаки қуйидаги квартал ва маҳаллаларга бўлинган: Чаққал водийси, Гилали, Темирчии булоğı, Генсели, Сарıқ тупроқ, Отақ остонаси, Аğвонлар, Дулузлар, Доду, Боğбонлар, Саркорлар, Табоқхона, Тоза кент, Кўҳна кент.[5]
Шаҳарнинг релефида сунъий суғориш каналлари ҳам алоҳида ўрин тутади. İчимлик суви дарёлардан олинади. Шакини ичимлик суви билан Киш дарёси ва Хıнсалı-Бахлıнский ҳавзалари таъминлайди. Тепаликдан қараганда Шаки ўзига хос тузилишга эгалиги, табиий географик ўрни билан ажиб бир манзара касб этади. Шаҳарга тоғ манзарасии янада жозиба бахш этади.[6]
Тарихи
Манбаларда келтирилишича, ҳозирги Шаки шаҳридан 10–15 км жанубда бўлган кўҳна Шакини Сосонийлар ҳукмдори Қубад И (488—531) қурдирган. Кейинчалик Шаки Кавказ Албаниясıнинг энг йирик шаҳарларидан бирига айланган. Шарқдаги биринчи ибодатхоналардан бўлган қадим Киш Албан ибодатхонаси Шаки шаҳри яқинида жойлашган. Шаки араблар истилоси арафасида Кавказ Албаниясıнıнг 11 маъмурий вилоятидан бири эди. Араблар истилоси натижасида Шаки вилояти ИИИ амирликнинг таркибига киритилган.. Халифалик заифлашган даврда Шаки мустақил князликка айлантирилган. ХИВ асрнинг И ярмида Ҳулакилар давлатининг муваффақияцизлигидан сўнг Ширвоншоҳлар давлати Шакида мустақил давлатга асос солди ва Орлат сулоласи ҳокимият тепасига келди. 1551-йилда шоҳ Таҳмасиб Шакининг мустақиллигига нуқта қўйди. Шаки Сафавийлар давлатига қўшиб юборилди.[3]
Шакининг ХВИИ аср меъморчилиги муайян аҳамият касб этади. Авлиё Чалабийнинг берган маълумотларига кўра, тошдан тикланган гўзал Шаки қал’аси тепаликда жойлашган. Қал’анıнг „Ширвон“ ва „Ганжа“ деб номланган икки дарвозаси бўлган. Шаҳарда 3 минг уй, 7 масжид бўлган. Бу масжидлардан бозар майдонıда жойлашган Мирза Али, яна қал’адакı икки масжид кўпроқ диққатни жалб қилади. Шаҳарнинг карвонсаройларı, ҳаммомларı ва кичик бозорı бўлган. ХВИИ асрдə Шаки шаҳрида 20 минг аҳоли яшаган деган тахминлар бор.[4]
1747-йилда ташкил этилган Шаки хонлıгı Озарбайжон хонлıкларı ичида энг кучлиси эди. 1805-йил Куракдарё шартномасига асосан Шаки хонлıгı Россиянинг вассалига айланди. 1813-йил Гулустон сулҳ шартномаси билан Эрон Шаки хонлиги майдони Россия империясıга қўшилганлигини расман тан олди. 1819-йилда Шакида хон бошқаруви бекор қилинди. Хонлıк ўрнига Шаки вилояти ташкил этилди. 1840-йилда Каспий вилоятининг таркибида Шаки қəзасı ташкил этилди. Қəза 1846-йилдан Шамахı қуберниясıннг таркибига киритилди ва Нуха қəзасı деб номланди.[5]
Руслар Шаки хонлıгıнı 1819-йилда бекор қилганидан 5 йил ўтиб, яъни 1824-йилда, Шаки вилоятида илк бор аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Унинг натижаларига асосан (ўша вақтда Қıшлоқ ва Чопағон кентлари ҳам маъмурий жиҳатдан Нуха шаҳрининг таркибида эди ва бу кентлар билан биргаликда) Нуха шаҳрининг аҳолиси 13 минг 351 кишини ташкил этган.
Ўша вақтда шаҳар маъмурий жиҳатдан маҳаллаларга бўлинган.
1920-йилнинг 5-май санасида Шакида совет ҳукумати тузилди. 1930-йилда Озарбайжон ССРнинг маъмурий бўлиниши натижасида Нуха раёну ташкил этилди. 1963-йил 4-январда Нуха раёни бекор қилиниб, унинг майдонии Варташен (ҳозирги Ўғуз) раёнуга берилди, республикага бўйсунувчи Нуха шаҳри ташкил этилди. 1965-йилдан янгидан мустақил Нуха раёну ташкил этилди. 1968-йилдан у Шаки деб номлана бошлади
2008-йил 8-декабрıда Дунёнıнг Тарихи Шаҳарлари Дўстлиги Жамияти ташкилоти президенти, Япониянıнг Кёто шаҳар ҳокими Даисаку Кодокавадан келган табрик мактубида Озарбайжоннинг Шаки шаҳрини Дунёнıнг Тарихи Шаҳарлари Дўстлиги Жамиятига аъзо қилиш ҳақида ташкилот Ижроия Кенгашининг 2008-йил октябрıда қарори чиққанлиги қайд қилинган. 2012-йилда ободонлаштириш, қурилиш ишлари соҳасида қилинадиган ишлар белгилаб олинди: Шаки шаҳар Ижро Ҳокимияти ва шаҳар Архитектура ва қурилиш ишлари қўмитаси билан биргаликда Шаки шаҳри Бош режаси ишлаб чиқилди. Унга асосан бир қатор инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди. Инчунун, шаҳарнинг ғарбий ўнг томони кенгайтирилди, Охуд, İнча, Киш, Қохмуқ кентлари шаҳар таркибига кириши назарда тутилди.[6]
Мадəният, таълим ва соғликни сақлаш соҳалари муассасалари
Шакида Озарбайжон Педагогика İнститутининг Шаки филиали, Шаки Мусиқа коллежи, 84 та умумтаълим ва касбга йўналтирилган мактаблар фаолият кўрсатади.[7][8]
Моддий-маданий мероси




Шаҳарнинг меъморий обидаларидан Шаки хон саройı, Шакихановларнинг уйи, Гилакли масжидинин минораси, масжид, қал’а деворларı, Даирави ибодатхонаси (ХВИИ-ХИХ), Зайзит (ХИ-ХИИ), Киш албан ибодатхоналари, Шаки Карвонсаройı муҳафазага олинган.
Қадимий шаҳарнинг қурилиш ишлари режасининг асосий хусусиятларидан бири шаҳар кўчаларининг умумий конструкциясı Шаки архитектурасı билан уйғунлаштирилганлигидир. Озарбайжон шаҳарсозлигининг тараққиёти натижасида тикланган кўчалар Шакида ўрта аср шаҳарсозлигидан фарқли равишда қисқа муддатда ва маълум бир режа асосида бунёд этилган. Шакининг Гуржандарёга параллел бўлган асосий ва энг узун кўчасида шаҳарнинг энг муҳим архитектура обидалари жойлашган. Шакининг ҳар бир обидаси ўзига хос архитектурасига эга. Бу ердаги энг асосий кўча Шаки кўчасидир. Шунингдек ҳозирги кунда Ҳайдар Алиев, М.А.Расулзода, Хойский, Афқонлар, Архусту, Ганжалилар, Боғбонлар, Шербоболар, Мирза Фатали Ахунзода, Меҳди Ҳусейн сингари кўчалар номлари бор.
Қуржанадарё ва Дайирман дарёлари шаҳарни сув билан таъминлайди. Улардан ичимлик ва суғориш мақсадида фойдаланилади. Би дарёларнинг қўшилиш жойидаги майдонда янги марказ қурилган. Шаки шаҳрининг бу қисмидаги энг муҳим жойлардан бири Қуржонадарёдир. Иккинчи дарё Дейирман эса иккинчи ўринда туради. Шакининг табиий гўзаллиги унинг тарихий обидаларига ҳам акс этган. Булар Шакининг ўзига хос архитектурасини ташкил этади.
Э.Чалабийнинг хотираларида Шаки ҳақида баъзи маълумотлар келтирилган. Унинг сўзларига кўра тошдан бунёд этилган Шаки қал’асı тепаликда барпо этилган. Қал’анıн Ширвон ва Ганжа номли икки дарвозаси бўлган. Бу ерда мингларча уй, етти масжид бўлиб, улар орасида Мирза Али масжиди бозор кўчасида жойлашган. Шунингдек шаҳарда бир неча карвонсарой-меҳмонхонасı, ҳаммомı ва кичкина бозори бўлган. Бу маълумотларга асосан қал’анинг ташқарисида ипак ишлаб чиқарувчи муассасалар ва ипакчиликка ихтисослаштирилган катта-катта боғлар мавжуд бўлган. Шаҳарда Чалабийнинг қайд этишига кўра 3000 хонадонда 20.000 га яқин аҳоли истиқомат қилган.
Асосий кўчалар ерли шароитдан келиб чиқиб тор кичик-кичик кўчаларга бўлинган. Қурилиш режасига кўра аҳолига дарё қулайликар келтириши ва иқтисодий жиҳатдан муҳим стратегик вазифани бажариши лозим бўлган. Саноат об’эктлари тижоратчилар учун қулай жабҳаларда бунёд этилган. Қайд этиш лозıмки, ўрта асрларда Шаки шаҳри майдони жиҳатдан катта ҳудудни эгаллаган. Шакининг барпо этилишидаги муҳим омиллардан бири унинг табиий шароитидир. Бунинг биргина исботи унинг сув ресурслари билан таъмин этилишидир. Бу уни турли жабҳаларда имкониятларини оширади. Унинг табиий шароити аҳоли учун қулай шароитларни яратиб берган. Шакининг бошқа шаҳарлардан ажратиб турадиган хусусиятларидан бири унинг тоза ва мусаффо ҳавоси, иқлимидир. Буни 19 асрда А.П.Зииссерман ҳам ўз хотираларида қайд этиб ўтган. Унинг хотираларига кўра гўзал табиат манзарасига эга бўлган Шаки кичик тоғ дарёсининг этагида жойлашган бўлиб, у яшилликка бурканган уйлар, ёнғоқ, тут дарахтлари сероб боғлар билан ўралган. Шаҳар кўчалари доимо тоза ва озода бўлиб, бу ишлар учун махсус одамлар шуғулланган. Умуман Шаки ўзининг жозибадор табиати, тозалиги, ҳавоси билан кишиларни ўзига жалб этади. Оқшомлари булбулнинг хонишлари унга янада фусункорлик бахш этади.[7][8]
Қал’а
Қал’а шаҳарнинг тепалик қисмида, шимолий-шарқий тарафида жойлашган бўлиб, Шаки хон саройıнı ўраб туради. Қал’а нафақат ҳарбий-стратегик жиҳатдан, балки иқлими жиҳатидан ҳам қулай ерда жойлашган. Қал’а деворларıнıнг умумий узунлугу 1300 м бўлиб, шимолий томонидаги девор 4 м, жануб томонидагиси эса 8 м баландликка эга. Қал’а деворларининг қалинлиги 2.2 метрни ташкил этади. Қал’анıн жануб ва шимол тарафида икки дарвозасı, муҳофазаси учун миноралари бор. Ҳозıрда 1958—1963-йилларда вайрон бўлган қисмлари қайта тикланган. 1853-йил 26-февралда қайд этилган режага асосан қал’анıн таркибидаги 40 га яқин тарихий обиданинг янгидан барпо этиш кўзда тутилган. Табиийки, Шакии Россиянıнг таркибига киришидан тахминан 50 йил олдин унинг аввалги режасига бир қатор тузатишлар киритилган.Лекин қал’а авалги кўринишини деярли сақлаб қолган. Дастлаб ундан горнизон, кейинчалик яшаш манзилгоҳи сифатида фойдаланиш назарда тутилган. Шундай хулосага келиш мумкинки, баъзи тузатишларга қарамасдан Шаки хон саройи режасида муҳим ўзгаришлар бўлмаган. Шунингдек бу ерда, яъни қал’анинг ичкарисида душман ҳужуми пайтида Қуржанадарёсининг суву тўсилган тақдирда захира учун махсус қудуқ ва хандақлар бўлган. Кулласовскийнинг қайдларига кўра, Шаки сув камарлари оддий структураси, қулайлиги ва арзонлиги билан диққатни жалб қилади. Сув системаси ҳозирги талабларга асосланган ва кенг диаметрли сопол қувурлар воситасида ҳаракат қилган. Бу қувурлар ичкариси қıрмıзı ғиштдан барпо этилган. Бу қувурлар орқали сув аҳолига тарқатилган. Шунингдек бу ердан шаҳарнинг бутун кўча ва майдонларини сув билан таъминлаган. Бу механизм ҳар бир хонадонни сув билан таъминлаб қолмасдан, уйларнинг қаршисида фаввора бўлишига ҳам имкон берган.[3][4][5][6]
Вақтли матбуот
Шаки шаҳрида „Шаки“ (аввалги номи „Шаки ишчиси“), „Шакининг овози“, „İпакчи“, „Шаки коммунаси“, „Шаки Ҳудуди“, „ Шаки таълими“, „Шаффоф бизнес“ қазеталари нашр этилади. Шунингдек сунъий йўлдош орқали дунё телеканаллари дастурларини узатувчи АРБ телевисион канали „ АРБ Шаки „ Шаки шаҳрида фаолият юритади.
Таниқли шахслари
- Ҳожи Чалабий хон — таниқли сиёсатчи а истеъдодли саркарда, мустақил Шаки хонлигининг асосчиси
- Ҳусейн хон Муштоқ — Шаки хони, хон саройини бунёд этган
- Абдулғани Афанди Нухави Холисақорıзода — ХИХ асрнинг таниқли адабиёцҳуноси, педагоги ва китобшуноси
- Мирза Фатали Охундов — таниқли Озарбайжон ёзувчиси
- Фатали хон Хойский — Озарбайжон Демократик Республикасıнıнг Бош вазири, АДРнинг Ички ишлар вазири (28.05.1918 — 17.06.1918), АДРнинг Ташқи ишлар вазири (26.12.1918 — 14.03.1919) (24.12.1919 — 01.04.1920)
- Муҳаммад Шакави- Бутун Кавказ халқларининг биринчи Шайхулисломи. Қур’они Каримни илк бор озарбайжон туркчасига таржима этган олим
- Салмон Мумтоз — таниқли озарбайжон адабиёцҳунос олими
- Қосıм бей Набибеёв — ҳарбий-подполковник
- Баҳром бей Набибеёв — ҳарбий-полковник
- Ҳусейн бей Набибеёв — ҳарбий-полковник
- Зоҳид бей Набибеёв — ҳарбий -капитан
- Воҳид бей Набибеёв — ҳарбий -капитан
- Бахтиёр Ваҳобзода — Озарбайжон халқ шоири
- Собит Раҳмон — Озарбайжон ёзувчиси
- Шафиқа Охундова — Шарқдаги илк аёл опера бастакори
- Эмин Собитўғли — Озарбайжон бастакори
- Ёқуб Маҳмудов — Тарихчи олим, академик, 2000 −2005, 2005 — 2010, 2010 −2015-йиллар — иккинчи, учинчи ва тўртинчи чақириқ Мıллий Мажлис депутатı, АМЕА Тарих İнститутининг директори
- Жавоншир Қулиев — Озарбайжон бастакори
- Жавдат Ҳожıев — Озарбайжон бастакори
- Шаҳид Абдулкаримов — Озарбайжон бастакори
- Расим Ожақов- Кинорежиссор
- Лутфали Абдуллаев — Озарбайжон халқ артисти
- İсмойıл Усмонлı — Озарбайжон халқ артисти
- Кунул Хасıева — қўшиқчи
- Фуад Абдураҳмонов — таниқли ҳайкалтарош
- Жалил Ҳусайинов — Академик
- Жабройıл Ҳусайинов — Академик
- Мажид Расулов — Академик
- Ҳайдар Афандиев — Фан Доктори, Профессор, Академиянıнг Мухбир аъзоси
- Зулфиқор Зулфиқоров — Фан Доктори, Профессор, Академиянıнг Мухбир аъзоси
- Маҳмуд İсмойıлов — Фан Доктори, Профессор, Академиянıнг Мухбир аъзоси
- Ниязи Самадов — Фан Доктори, Профессор, Академиянıнг Мухбир аъзоси
- Қурбон Жалилов — Фан Доктори, Профессор, Озарбайжон МЕА Академиясıнıнг ҳақиқий аъзоси
- Темирcчизода Абдулазал Маммад ўғли — Тилчи олим, Фан Доктори, Профессор, Академиянıнг Мухбир аъзоси
- Юсуфзода Зиё Маммадия ўğли — Генерал Маёр, Озарбайжон Давлат Миллий Хавфсизлик Академиясıнıнг ректори
- Обид Шарифов — Озарбайжон Республикасı Бош Вазирининг муовини
- Аҳмадийя Жабройıлов- İккинчи Жаҳон урушининг қаҳрамонı. Франсия Фахрий Легион Ордени соҳиби
- Микайıл Жабройıлов- Озарбайжоннинг Миллий Қаҳрамонı,Қорабоғ урушида шаҳид бўлган
- Элшод Яҳёев — Озарбайжоннинг Миллий Қаҳрамонı,Қорабоғ урушида шаҳид бўлган
- İброҳим Афанди (1881—1929) — Замонавий Туркиянинг машҳур Дин ва İжтимоий ходими Меҳмед Зоҳид Куткунинг (1897—1980) отасı
- Ойдıн Маммадов (филолог) — тилчи, турколо, танқидчи, сиёсатчи, нотиқ
- Ҳикмат Ҳожıзода- Озарбайжон Республикасı Бош Вазирининг муовини., сиёсий тадқиқотчı
- İсмойıл бей Накам — ёзувчи, шоир
- Рашид бей Афандиев-маорифчи, драматург
- Фикрат Маммадов — Адлия вазири
- Яшар Қораев — Филология фанлари доктори, профессор, АМЕА мухбир аъзоси
- Ҳожı Ҳаким — тиббиёт ходими, Таун вə Тиф вируслари бўйича етук мутахассис
- Анвар Маммадов (иқтисодчı) — давлат ходими, Озарбайжон ССР Халқ Банкıнıнг Раиси
Филморафияси
- Озарбайжонга саёҳат (филм, 1924)
- İпакчилик (филм, 1928)
- Шаки (филм, 1965)
- Шаки саройı (филм, 1965)
- Шаки ҳайвондорларı (филм, 1975)
- Шаки ҳайвондорларı комплекси (филм, 1975)
- Шаки (филм, 1977)
- Яшил мўжиза (филм, 1979)
- Жамоавий бирлик (филм, 1981)
- Озарбайжонга саёҳат (филм, 1988)
- Хон саройı (филм, 1993)
- Ҳам зиёрат, ҳам тижорат… (филм, 1995)
- Тангрıга талпıнган Киш (филм, 2001)
- Шаки театрıда (филм, 2006)
- Шаки каби (филм, 2011)
Биродарлашган шаҳарлар
Фотолар
Хорижий адабиётлар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 ҳттпс://ситес.гоогле.cом/сите/Шакитарихи/Шаки[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттп://Шаки-иҳ.гов.аз/паге/10.ҳтмл[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „архив нусхаси“. 2013-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-май.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 ҳттп://Шаки-иҳ.гов.аз/паге/11.ҳтмл[сайт ишламайди]
- ↑ 5,0 5,1 5,2 архив нусхаси, 2018-01-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-05-28
- ↑ 6,0 6,1 6,2 архив нусхаси, 2015-06-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-05-28
- ↑ 7,0 7,1 ҳттп://суракҳани.cлс.аз/море/техт/23036[сайт ишламайди]
- ↑ 8,0 8,1 ҳттп://www.мусиги-дуня.аз/неw/реад_магазине.асп?ид=252