Шелл маданияти (археологияда) — Евросиё ва Африкада илк палеолит даврида тарқалган маданият. Париж яқинидаги Шел (Шелл) номидан олинган. ХИХ асрнинг 60-йилларида франсуз археологи Г.Мортиле ўрганган. Шелл маданияти учун тошдан ясалган қўл чопқичлари (уз. 10 — 20 см) хос бўлган.