Shemaxa
Шемаха (озарбайжонча: Şамахı, арабча: Аш-Шамаҳия) — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар. Катта Кавказнинг жан.шарқий этагида, Бокудан 122 км ғарбда, Кюрдамир темир йўл станскясидан 72 км шим.шарқда жойлашган. Республиканинг виночилик ва гиламчилик маркази. Аҳолиси 24 минг киши (1990-йиллар ўрталари).
СҲ. — Озарбайжоннинг энг қадимий шаҳарларидан. Археологик қазишмалар натижасида шаҳарнинг шим.ғарбий қисмида мил.ав. 5—ИВ асрларга оид манзилгоҳ топилди. Птолемей ( ИИ аср) шаҳрини Шемахия деб тилга олган. 9— ХВИ асрларда шаҳар Ширвон мулкининг пойтахти ва Ширвоншоҳлар қароргоҳи. Ш. ширвонапшерон меъморлиги, шунингдек, амалий санъат (гилам тўқиш, ўймакорлик, мисгарлик ва бошқалар) ва миниатюра марказларидан бўлган. Шаҳар карвон йўлларининг чорраҳасида жойлашган, шу боис Яқин Шарқда йирик савдоҳунармандчилик марказига айланган, халқаро ипак савдосида муҳим ўрин тутган. шаҳрида озарбайжон, эрон, араб, ўртаосиёлик, рус, ҳинд ва ғарбий европалик савдогарлар савдосотиқ қилганлар. Шаҳарда уларнинг факториялари бўлган. Кўплаб ипак ва ип газлама ишлаб чиқариш ва гилам тўқиш устахоналари ишлаб турган. 1222 йилда шаҳрини мўғуллар узоқ вақт қамал қилиб эгаллагач, вайрон қилган. шаҳрида А.Женкинсон (1562, 1565) бўлган. ХВИИИ аср ўртасидан Ш. Шемаха хонлиги пойтахти. 1805-йил Россия қўшинлари эгаллаган. 1991-йилдан мустақил Озарбайжон таркибида.
шаҳрида Озарбайжон маданиятининг машҳур арбоблари (олимлар, шоирлар, меъморлар)дан Хоқоний Ширвоний (12аср), Зайниддин Ширвоний (ХИИИ аср), Имодиддин Насимий (ХИВ аср охири — ХВ аср боши), Нишот Ширвоний (18аср), Ҳожи Зайналобиддин Ширвоний (ХВИИИ аср), Саид Азим Ширвоний (ХИХ аср), М.А.Собир (ХИХ аср охири — ХХ аср боши) ва бошқалар яшаб ижод қилганлар. Меъморий ёдгорликлардан Жомеъ Масжид (Х аср), Ширвоншоҳлар саройи (ХИИ аср), карвонсаройлар (ХВИИ аср) нинг айрим қисмларигина, "Етти гумбаз" мақбараси харобалари сақланиб қолган. Ш. 1820 йилда қайта тикланган. Шаҳридан 22 км шим.ғарбда 1435 м баландликда Шемаха астрофизика расадхонаси жойлашган. Ш. яқинида машҳур ўрта аср қалъалари Гулистон ва ҚалъаиБугурд бор.
Адабиёт
- Азербайджан (Исторические и достопримечателние места), Баку, 1960.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |