Shems Friedlander
Шемс Фридлендер (1940-йил 8-январ – 2022-йил 22-ноябр) америкалик исломшунос олим, сўфий пир, тасвирий санъат устаси, муаллиф ва Қоҳирадаги Америка университетида амалиёт бўйича фахрий профессор эди[1]. У исломнинг мистик анъаналари, хусусан, Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Румий номи билан боғлиқ ҳолда вужудга келган Мавлавий сўфий тариқати ҳақидаги асарлари билан яхши танилган[2][3].
Ҳаёти
Фридлендер Массачусец санъат коллежида таълим олган ва 1963-йилда уни тамомлаган. У меҳнат фаолиятини график дизайнер сифатида бошлаган. Дастлабки йилларида у сўфийлик ҳақида сўфий шайх Иноятхоннинг ўғли Вилоят Иноятхон орқали билиб олади. Бу уни Музаффар Озак Эфендига томон олиб борди ва ниҳоят 1970-йилларнинг бошида исломни қабул қилишига сабаб бўлди[4]. Кейинчалик у Мавлавий сўфий тариқатининг аъзосига айланган. Маърузачи сифатида иш бошлаган Фридлендер 1994-йилдан бери Қоҳирадаги Америка университетининг журналистика ва оммавий коммуникациялар кафедрасида профессор бўлиб хизмат қилади. 2012-йилда у дунёдаги энг нуфузли 500 нафар мусулмондан бири сифатида эътироф этилган[5]. Фридлендер 2022-йил 22-ноябрда, 82 ёшида Истанбулда вафот этди[6].
Асарлари
Фотография ва расмларидан ташқари, Фридлендер сўфийлик ва Мавлоно Румий ҳақида ўнта китоб ёзган ва бир нечта ҳужжатли филмлар ишлаган. Унинг асарлари араб ва турк тиллари ҳамда кўплаб бошқа тилларга таржима қилинган.
Китоблари
- Айланаётган дарвешлар: Мавлавий номи билан танилган сўфий тариқат ва унинг асосчиси – шоир ва ориф Мавлоно Жалолиддин Румий ҳақида ҳисоб, Маcмиллан (Ню-Ёрк, НЙ, 1975)
- Бўйсуниш: Пайғамбар Муҳаммад ҳикматли сўзлари, Ал-Ҳаж Шайх Музаффариддин томонидан берилган ҳадис изоҳлари, Ҳарпер анд Роw (Ню-Ёрк, НЙ, 1977)
- Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исми, Ҳарпер анд Роw (Ню-Ёрк, НЙ, 1978)
- Туёқ товушини эшицанг, зебрани ўйлагин: сўфийлик ҳақидаги суҳбатлар, Перенниал Либрарй (Ню-Ёрк, НЙ, 1987)
- Қуёш нури, шеърлар ва бошқа сўзлар, Сафина Боокс (Қоҳира, Миср, 1997)
- Румий: яширин хазина, Фонс Витаэ (Луисвилл, КЙ, 2001)
- Қиш ҳосили, хотира (2015)
- Мавлоно Жалолиддин Румийинг унутилган хабари (2017)
Ҳужжатли филмлари
- Румий: муҳаббат қанотлари (2002)
- Зикр ҳалқалари (2005)
- Файсал: подшоҳ мероси (2011)
Манбалар
- ↑ „Шемс Фриэдландер“ (эн-УС). Тҳе Муслим 500. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ „Суфи Рамадан традитионс“ (эн-УС). Даилй Неwс Эгйпт (2006-йил 4-октябр). Қаралди: 2019-йил 7-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Неw пҳотограпҳй эхҳибитион портрайс эссенcе оф Суфисм“ (эн). гулфнеwс.cом. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ Şафак, Ени „Рамазан'да сокакта емек Тüрклере маҳсус“ (тр-ТР). Ени Şафак (2017-йил 11-июн). Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ „Дüнядаки эн эткин 500 Мüслüман'ı арасıндаки Şэмс Фрıэдландер конуşту - Тиметурк: Ҳабер, Тиметурк Ҳабер, ҲАБЕР, Гüнüн ҳаберлери, ёрум, спор, экономи, политика, санат, синема“. www.тиметурк.cом. Қаралди: 2019-йил 7-декабр.
- ↑ Меркези, Ҳабер „УС Муслим wритер Шемс Фриэдландер лаид то рест ин Тüркие“. Ени Şафак (2022-йил 24-ноябр). Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.