Arslon
Файл:Лион Cубс Пҳинда 2011.огв
| Арслон | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Хордалилар |
| Синф: | Сут эмизувчилар |
| Туркум: | Йиртқичлар |
| Оила: | Мушуксимонлар |
| Турлари: | П. лео |
| Бинар номи | |
|
Пантҳера лео (Линнаэус, 1758-йил[1]) | |
Арслон ёки шер (лотинча: Пантҳера лео) мушуксимонлар оиласига мансуб турдир. Узунлиги 240 см гача (урғочиси кичикроқ), оғирлиги 280 кг гача бўлади. Юз қисми чўзиқ, думининг учида узун қора қилдан иборат попуги бор. Танаси калта жун билан қопланган, эркаклари танасининг олдинги қисми (бўйни, кўкраги ва юзи)даги узун юнглари ёлни ҳосил қилади. Ранги сарғиш, ёли қорамтир тусда. Қадимги ареали Африка (ғарбидан ташқари), Европа (Болқон ярим ороли, Закавказе — Арманистон) ҳамда Осиёни (Арабистон ярим ороли, Кичик, Олд ва Жанубий Осиё — Шарқда Ҳиндистонгача) ўз ичига олган. Индивидлар сони ва ареали кескин камайиб кетган, ҳозирги ареали асосан Марказий Африканинг қўриқланадиган ҳудудлари ва қисман Жанубий Осиёдан иборат.
Арслон чўл, саванна ва дарё яқинидаги ўрмонларда истиқомат қилади. Полигам, оилавий гуруҳ ҳосил қилади. Ҳар 2 йилда бир марта 3—4 тадан болалайди. Ҳомиладорлик даври 4—5 ой, 6—7 ёшида вояга етади, эркагидан 3 ёшда ёл чиқади. Арслон кечаси гуруҳ бўлиб ов қилади, йирик туёқли ҳайвонларни овлайди. Қари ва ярадор арслон одамга ҳам ҳужум қилиши мумкин. 70 йилгача яшайди. Арслон ҳамма жойда муҳофаза қилинади; ҳинд кенжа тури (П. Л. персиcа) табиатни муҳофаза қилиш халқаро ташкилот Қизил китобига киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викиомборда „Арслон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ИУCН/ССC Cат Спеcиалист Гроуп. „Арслон – Пантҳера лео“. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедЛинн1758
