Shimoliy Osetiya Alaniya



Шимолий Осетия Алания, Шимолий Осетия, Алания Республикаси — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Майдони - 8 минг км². Аҳолиси - 709,9 минг киши (2002). Пойтахти – Владикавказ шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 8 туман, 6 шаҳар, 7 шаҳарчага бўлинади[1].
Давлат тузуми
Шимолий Осетия Алания – республика. Олий мансабдор шахс, ижрочи ҳокимият бошлиғи – президент, ижрочи ҳокимиятнинг олий органи – республика ҳукумати. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият органи – республика парламенти.
Табиати
Республика Катта Кавказ тоғининг шим. ён бағри ва унга туташган қия текисликда жойлашган. Жанубида бал. 4000 м дан зиёд бўлган Асосий ва Сувайирғич ва Ён тоғ тизмалари (Жимара тоғи, 4780 м – республиканинг энг баланд нуқтаси) бор. Республиканинг марказий қисмида Осетия қия текислиги, ундан шим. томонда Сунжа ва Терек паст тоғ тизмалари ҳамда Моздок текислиги жойлашган. Фойдали қазилмалари: полиметалл рудалар, қурилиш материаллари, доломит; минерал сув манбалари бор. Иқли.ми мўътадил континентал, Моздок текислигида қурғоқчил иқлим, тезтез гармсел эсиб туради. Январнинг ўртача температураси –4,3°, июлники 24°. Йиллик ёғин 400–450 мм. Осетия текислигида январда ўртача температура –4°, июдда 20°; йиллик ёғин 600– 800 мм. Асосий дарёси – Терек; ирмоқлари – Урух, Ардон, Фиагдон, Гизелдон, Сунжа, Камбилеевка. Терек водийси ва унинг ирмоқлари қуйи қисмларидаги аллювиал тупроқларда ўрмон ва ўтлоқлар бор. Тоғ ва тоғ оралиғидаги сойликларнинг қўнғир ўрмон, тоғподзол ва тоғдашт тупроқларида қарағай ва қайин дарахтлари ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тур, кийик, ўрмон мушуги, қобон, елик, силовсин ва бошқалар; паррандалардан улар, кавказ қури, каклик яшайди. Текисликларда кемирувчи ҳайвонлар кўп. Республикада Шимолий Осетия табиий қўриқхонаси ва бир қанча буюртма қўриқхона бор.
Аҳолиси
Осетин, рус, ингуш, арман, грузин ва бошқалар яшайди. Давлат тиллари – осетин ва рус тиллари. Шаҳар аҳолиси 65,4%. Диндорлари, асосан православлар; мусулмон суннийлар ҳам бор. Асосий шаҳарлари: Владикавказ, Моздок, Беслан.
Тарихи
Шимолий Осетия Алания ҳудудида одам палеолит давридан яшайди. Мил. 1-минг йиллик бошларида скифлар, сарматлар, аланлар яшаган. Гуннларнинг ИВ асрдаги ҳужуми натижасида аланларнинг бир қисми Ғарбий Европага кетишга мажбур бўлди, қолганлари Кубан ва Терек дарёлари оралиғида, шунингдек, тоғларда ўрнашиб қолди. ИХ—Х асрларда Алания давлати ташкил топди. ВИИИ—ХИИ асрларда аланоск (осетин) элати шакллана бошлади. Мўғуллар ҳужуми (1222–39) натижасида осетинлар Терекнинг юқори оқимларидаги тоғ даралари ва унинг ён бағирларига суриб чиқарилди. 1774-йил Россия билан Туркия ўртасида тузилган КучукҚайнаржа сулҳ шартномасига кўра, Россия таркибига қўшилди. ХВИИИ аср охири – ХИХ аср бошларига келиб осетин халқининг шаклланиш жараёнитугади. 1920-йил 17 ноябрда Терек вилояти халқлари съездида Тоғли мухтор республика тузилиб, Шимолий Осетия Алания унинг таркибига Осетия (Владикавказ) округи сифатида кирди. 1924-йил 7 июлда у Шимолий Осетия мухтор вилоятига, 1936-йил 5 декабрда Шимолий Осетия мухтор республикасига айлантирилди. 1990-йил декабрда Шимолий Осетия мухтор республикаси Олий Кенгаши давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилди. 1993-йил ноябрдан Шимолий Осетия Алания деб номланди.
Иқтисодиёти
Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 19,7%, қишлоқ хўжалигиники 11,7%, қурилишники 5,5%, температуранспортники 2,5%, савдоники 21% ни ташкил этади.
Саноатининг асосий тармоқлари орасида рангли металлургия ("Электроцинк", "Победит" здлари), озиқовқат, электр энергетикаси, машинасозлик ва металлсозлик, қурилиш материаллари саноати, енгил, ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, приборсозлик, ойнашиша, кимё ва нефт кимёси саноати етакчи ҳисобланади. Терек дарёсида ГЕС каскади мавжуд. Иилига ўртача 0,4 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Владикавказ, Моздок, Беслан.
Қишлоқ хўжалигига яроқли 350,4 минг гектар ернинг 198,6 минг гектари ҳайдалади. Қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ – гўшцут чорвачилиги; қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Деҳқончиликда буғдой, арпа, маккажўхори, кунгабоқар етиштирилади; сабзавотчилик, боғдорчилик, токчилик, шунингдек, асаларичилик ривожланган.
Транспорти
Автомобил йўллари узунлиги 2309 км. Республика ҳудудидан "Кавказ" автомобил йўлининг Ростов Дон–Махачқала шохобчаси ўтган. Ҳарбий Грузия ва Ҳарбий Осетия йўллари Шимолий Осетия Алания ҳудудидан бошланади. Темир йўли узунлиги – 144 км. Шимолий Кавказ темир ёлнинг Ростов Дон–Боку, Прохладная–Моздок–Гудермес магистрали кесиб ўтади. Ставропол–Грозний–Владикавказ–Тбилиси газ қувури мавжуд.
Тиббий хизмати
Шимолий Осетия Аланияда ҳар 10 минг аҳолига 65 врач тўғри келади. Бир қанча санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари, жумладан, Кармадор, Тамиск балнеология курортлари мавжуд.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Маорифи ва ҳунар техника таълими Россия Федерациясида қабул этилган тизимга мувофиқ ташкил қилинган. 211 умумий ўрта таълим мактабида 106 минг, 13 ўрта махсус ўқув юртида 11,7 минг ўқувчи, 4 олий ўқув юрти (Шим. Осетия университети, аграр, технология унтлари, тиббиёт институти)да 17,8 минг талаба таълим олади. Тарих, иқтисодиёт, тил ва адабиёт илмий текшириш институтлари, 200 дан ортиқ кутубхона, театр ва музейлар бор. Осетин ва рус тилларида газ. ва жур.лар нашр этилади ҳамда радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар олиб борилади.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Шимолий Осетия Алания ҳудудида ўрта аср христиан (Нузал қишлоғидаги бутхона, Х—ХИИ асрлар) ва мусулмон (Татартуп шаҳридаги масжид ва миноралар, ХИВ аср) меъморий ёдгорликлари, шунингдек, мудофаа иншоотлари сақланган. Халқтурар жойлари (ХВИИИ—ХИХ асрлар) тоғларда тошдан кўп хонали 2 қаватли қилиб қурилган, томи лой билан ёпилган; текисликларда сомонли лойдан тўғрибурчак шаклида, кейинчалик ғиштли, томи черепица билан ёпиладиган чордоқли уйлар қурилган. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Моздок, Владикавказ шаҳриларида эклектика ва модерн услубида бинолар яратилди. 1920-йиллардан кейин Владикавказ шаҳри қайта қурилди, Моздок, Алагир, Беслан, Ардон, Дигора шаҳриларида кўплаб маъмурий, жамоат, спорт ва курорт бинолари қурилди. Шимолий Осетия Алания ҳудудида топилган қадимий санъат ёдгорликлари мил. ав. 3-минг йилликка тааллукли. Скифлар давридан (мил. ав. ВИИ аср) жездан ишланган қуйма буюмлар сақланиб қолган. ХИХ аср охирида биринчи осетин рассоми шоир К.Хетагуров, ундан кейинги даврларда график ва рассомлар М.С.Туганов, А.Хохов, В.Лакисов, Р.Хасиева, ҳайкалтарошлар акаука Дзантиевлар, С.Тавасиев самарали ижод қилдилар. 1950–70 йилларда А.Жанашев, Ч.Дзанатов. Б.Тотиев, З.Абоев, Ю.Бигаев каби рассомлар машҳур бўлган. Бадиий ҳунармандчиликда зардўзлик, нақшинкор бронза ва кумуш идишлар, нақшли қуроллар тайёрлаш, ёғоч ўймакорлиги, гилам тўқиш ривожланган.
Мусиқаси оғзаки анъанавий санъат тариқасида ривожланиб келди. Осетин халқ қўшиқлари жанр жиҳатдан хилма-хил (айниқса, эркакларнинг 2 овозли қаҳрамонона қўшиқлари кенг тарқалган). Миллий мусиқа асбоблари; дуадастанон (12 торли арфа), далафандир, киссин фандир (торликамонли), фидиуаг (буқа шохидан ишланган), уадиндз, стили (пуфлама), гумсаг (барабан), карсганан (урма соз) ва бошқалар Шунингдек, иорнкандаалфандир (диатоник ва хроматик гармоникалар), балалайка, скрипка ҳам кўп ишлатилади. Халқ мусиқа ижодкорлари орасида кадаганат (достончи)лар фаолияти алоҳида аҳамиятга эга; ХИХ аср да Бабо Дзугутов, ХХ асрда А.Сопанов, Д.Таутиев, С.Сагараев ва бошқаларлар машҳур бўлган. Биринчи композиторлик мусиқа асарлари ХХ асрнинг 20-йилларида яратилди (П.Мамулов, В.Долидзе). 1950–60 йилларда опера, оперетта, балет, симфония, оратория, вокал мусиқа (композиторлар Х. Плиев, Д.Хаханов, И.Габараев, Т.Кокойти, А.Кокойти, Р.Сарионти ва бошқалар) ривожланди.
Дирижёрлар – И. Аркин, П.Ядих, хонандалар – Т.Тогоева, М.Католиева, Ф.Суанов, Д.Билаонова ва бошқалар машҳур. Республикада Мусиқали театр (1972-йилдан), филармония (1945), симфоник оркестр (1944), "Алан" рақс ансамбли (1966), санъат, мусиқапед. билим юртлари фаолият юритади.
Театри
Профессионал осетин театри рақс, ашула ва қўғирчоқ ўйинлар билан бирга ўтказиладиган халқ ўйин ва томошаларидан бошланган. Осетин тилида ҳаваскорлик спектакллари 1904-йилдан Владикавказ ва йирик қишлоқларда қўйилди. 1930-йилдан Владикавказда кичикжанрлартеатри очилди. 1935-йил Шимолий Осетия драма театри (1958–71 йилларда мусиқали драма театри) ташкил этилди. 1943-йил "Саби" қўғирчоқтеатри очилди (рус ва осетин труппалари). Машҳур театр арбоблари: В.Тхапсаев, З.Бритаева, Н.Саламов, К.Сланов, В.Хугаева, Г.Хугаев, М.Саликов ва бошқалар.
Манбалар
- ↑ "Шимолий Осетия Алания" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-05-17 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |