Уйг'уристон, — ХХРнинг шимоли-ғарбий қисмидаги туркий давлат (1-октабр 1955-йилда расмий ташкил этилган). Тарихий манбаларда Шарқий Туркистон, Дўғи Туркистон; Хитой адабиётларида Синсзян (1760-йилдан), ХИВ асрга оид ҳужжатларда ва ХВИ—ХВИИ асрларга оид форс тилидаги қўлёзмаларда Уйғурия, Уйғуристон деб номланган. Мухтор раён Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Монголия, Афғонистон, Ҳиндистон билан чегарадош. Майдони 1664897.17 км2. Аҳолиси (расмий маълумотларга кўра) 21,813,334 киши (2010). Аҳолиси, асосан, Таримдаги воҳаларда ва Жунғариядаги дарё водийларида жойлашган Қашқар, Хўтан, Ёркенд, Оқсу, Кучар, Ғулжа шаҳарлари ва улар атрофидаги вилоятларда истиқомат қилади. Бош шаҳри — Урумчи.

Шинжон-Уйғур мухтор раёни
уйғурча: شىنجاڭ ئۇيغۇر ئاپتونوم رايونى‎‎
Хит. 新疆维吾尔自治区
Мухтор раён
Маъмурий маркази Урумчи
Йирик шаҳари Урумчи
Асос солинган санаси 1955-йил
Губернатор Шуҳрат Зокир
ХКП котиби Чжан Чунсян
ЙАИМ 220 млрд юан  (25-ўрин)
Аҳоли (2010) 21 813 334 (26-ўрин)
Зичлиги 12,51 киши./км²
Майдони 1 664 897.17[1] км² (1-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+8
Код ИСО 3166-2 CН-65
Расмий сайти ҳттп://www.хинжианг.гов.cн/
Харитада
Shinjon-Uygʻur muxtor rayoni xaritada

Табиати

Тянчи кўли

Ер юзасининг кўп қисми Жунғария текислиги ва Қашқар текислиги (Тарим ботиғи) билан банд. Қашқар текислигининг марказини Такламакон чўли эгаллаган. Шарқий Тяншан (Тангритог) тоғлари (баландлиги 7000 м дан зиёд) Жунғария ва Қашқар текисликларини ажратиб туради. Мухтор раённинг шимолқа Монголия Олтойи, жанубида Кунлуннинг шимолий тизмалари, жануби-ғарбида Қорақурум тоғлари (Чогори чўққиси 8611 м) жойлашган. Шарқий Тяншан тизмалари орасида Марказий Осиёнинг энг паст ери — Турфон ботиғи (—154 м) жойлашган. Иқлими қуруқ, кескин континентал, текисликларда июлнинг ўртача ҳарорати 20—25 °C, қиши совуқ, қорсиз. Урумчида январнинг ўртача ҳарорати —15 °C, энг паст ҳарорат —40 °C. Йиллик ёғин текисликларда 200 мм дан тоғларда 800 мм гача. Йирик дарёлари: Тарим, Или, Иртишнинг юқори оқими, Урунғу ва Манас. Йирик кўллари — Лобнор, Оби-Нур, Бағрошкўл, Улунгу, Богдо ва бошқалар. Тупроғи бўзқўнғир, чўл тупроғи. Чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Тоғ этаклари дашт. Тоғларда баландлик минтақалари мавжуд. Баланд тизмаларда қор ва музликлар бор.

Аҳолиси

2010-йилги маълумотга қараганда, Шинжон-Уйғур мухтор раёни аҳолиси 21,813,334 кишини ташкил қилди. Синсзянда 47 миллат вакиллари бор, шулардан аҳолининг салмоқли қисмини — уйғурлар, Хитойлар (хан), қозоқлар, дунганлар (хуэй), мўғуллар, чахар-мўғуллари, қирғизлар, ўзбеклар ва бошқалар[2].

СУМР тиллари
80 % уйғурлар Шинжон-Уйғур мухтор раёнининг жануби-ғарбий қисмида яшашади.[3] Қозоқларнинг асосий қисми Синсзяннинг шимолий қисмида истиқомат қилишади; хитойлар эса СУМР марказий ва шарқий қисмининг асосий қисмини ташкил қилади.
Урумчи панорамаси
Синсзяннинг миллий таркиби, 2000-йил
Аҳоли Сони % умумий қиймати
уйғурлар 28 345 622 3 45,21
Хитойлар 27 489 919 3 40,58
қозоқлар 21 245 023 4 6,74
дунганлар 3 839 837 4 4,55
қирғизлар 3 158 775 4 0,86
мўғуллар ва қалмоқлар, дунсян, даурлар 3 194 891 4 1,14
тожиклар 4 39 493 4 0,21
сибо 4 34 566 4 0,19
манжурлар 4 19 493 4 0,11
туцзия 4 15 787 4 0,086
ўзбеклар 4 12 096 4 0,066
руслар 5 8 935 4 0,048
мяо 5 7 006 4 0,038
тибетлар 5 6 153 4 0,033
зҳуанглар 5 5 642 4 0,031
татарлар 5 4 501 4 0,024
салорлар 5 3 762 4 0,020

Хўжалиги

Хўжалигида етакчи тармоқ — қишлоқ хўжалиги ишланадиган ерлар майдони ҳудудининг 2 % ни ташкил қилади. Жами экин майдонининг ярмига буғдой, маккажўхори ва шоли, қолган қисмига пахта, индов ва бошқа экинлар экилади. Раённинг шимолий қисмида чорвачилик ривожланган. Қадимдан ипакчилик билан шуғулланилади. Фойдали қазилмалардан нефт, кўмир, нодир металларга бой. Темир рудаси, графит, нефрит, уран, симоб, олтин конлари топилган.

Саноати

Нефтни қайта ишлаш, металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган: газлама, шойи ва гилам тўқиш, металл, кўн ва чармдан турли буюмлар тайёрлаш, қоғоз ишлаб чиқариш билан шуғулланилади. Ҳудуд Хитойнинг нефт ва кимё саноатларининг йирик базасига айланиб бормоқда. Саноатининг ривожланишига йўл қурилиши ишлари ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шарқий Тян-шан бўйлаб қурилган темир йўл Шинжон-Уйғур мухтор раёнини шарқса Хитойнинг ички ҳудудлари ва Ветнам билан, ғарбда Қозоғистон орқали Россия билан, Ўзбекистон, Туркманистон орқали Эрон ва Европа билан боғлаб туради. Ҳозир темир йўл Турфондан Қашкергача олиб борилган. Халқаро шоссе йўллар ҳам қурилган.

Тарихи

Маданияти

Осиёнинг қадимги машҳур Буюк ипак йўли шу жойдан ўтганлиги сабабли унинг маданияти ривожига самарали таъсир кўрсатган. Шимолда Турфон, Қорашаҳар, Қашқар, жанубда Миран, Хўтан, Ёркенд шаҳарлари вужудга келиб, ўлка Ғарб билан Шарқ маданияти ўртасида кўприк вазифасини ўтади. Шимолий шаҳарларда қадимги маданият ёдгорликлари ҳам сақланган. Мил. ав. И асрда Ҳиндистон таъсирида будда дини тарқалиб, серҳашам тош ибодатхоналар қурилган. Халқ амалий санъати асарларида Олтой, Сибир халқлари маданиятининг таъсири кўзга ташланади. Қадимги (ИИИ аср) рассомлик санъати асарлари — деворий расмларда ҳинд ва суғдийлар маданияти таъсири сезиларли. Бу расмлар техникаси ва услуби жиҳатдан Ўрта Осиёдан топилган деворий расмларга анча ўхшайди. ВИ—ВИИ асрлар санъатида суғдийлар санъатининг таъсири кучли. Ислом дини тарқалган жойларда масжид ва мақбаралар қурилган. Х—ХИ асрларда ипак матога, қоғозга расм ишлаш, китоб миниатюраси ривож топган. ХИИИ—ХИВ асрларда шаҳар ансамбллари, серҳашам саройлар (Ёркенддаги Хон саройи ва Омоннисахон мақбараси, Қашқардаги хон ўрдаси, Ҳайитгоҳ мажмуаси, Офоқхўжа мақбараси ва бошқалар) қурилган. Уларда Ўрта Осиё меъморлиги таъсири кўзга ташланади.

Адабиёти

Ўлка адабиёти узоқ тарихга эга, бироқ адабий меросларнинг аксари қисми сақланмаган. Ҳудудда 24 хил ёзувда ва 17 хил тилда қўлёзмаларнинг топилиши бу ердаги адабий жараён турли маданиятлар таъсирида бўлганлигини кўрсатади. Х асрда араб алифбоси жорий этилиши билан ислом маданияти таъсири кучайган. Қорахонийлар даврида фан ва адабиёт соҳасида бир қанча ютукларга эришидди. Бунда Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Югнакий ва бошқаларнинг ҳиссаси кўп бўлди. ИХ асрдан овозсиз театр (пантамимо), рақсли театр, ибтидоий драма театрлари тузилди, улар учун саҳна асарлари ёзилди. Уларда маҳаллий халқнинг тарихи, маданияти, урф-одати, ахлоқ ва бошқа масалалар ёритилди. Ҳикоя, шеър, қўшиқ, достон, афсона, латифа, мақола, тафсил каби жанрлар муҳим ўрин тутади. Қадимги асарлардан „Пир чангги“, „Тангриқут ҳақида ривоят“, „Бўкехон ҳақида ривоят“, достонлардан „Ўғузнома“, „Дадад қўрқут“, „Олип артанггу“ кабилар шулар жумласидан. Улар ВИ асрда топилган тош битикларда сақланган. Хорижлик олимлар томонидан нашр этилган 10 жилдли турли тилларда ёзилган қадимги Турфон битиклари тўпламида Шарқий Туркистон адабиёти ўз аксини топган. Мазкур битикларда, игунингдек, ўлкадаги фалакиёцҳунослик, мунажжимлик, йил, ой ва кунлар жадвалини тузиш, табобат соҳасидаги билимлар акс эттирилган. „Эрқ битик“, „Икки текиннинг ривояти“, „Чошгоний эликбек“, „Олтин ёруқ“ каби битиклар ўша тўпламдан ўрин олган. Қадимги ижодкорлардан Қўғирсур Олтин, Опринчур Текин, Оцанг кабилар машҳур. Х асрда „Майтрисимт“ тоҳар тилидан уйғур тилига таржима қилинган, „Монига матҳия“, „Ўлум тасвири“ каби асарлар ёзилган. 13— ХВИ асрларда Саккокий, Убайдулло Лутфий, Алишер Навоий каби йирик адиблар ижоди ўлкадаги адабий жараённи янги ривожланиш босқичига кўтарди. Ёркенд хонлиги даврида Аёзбек Қўшчи, Султон Саидхон, Абдурашидхон, Омоннисохон, Қидирхон Ёркандий кабилар ватан туйғуси, одиллик, ишқ-муҳаббат каби мавзуларда асарлар яратганлар. ХИХ—ХХ асрларда Муҳаммад Имин Хўжамқули, Муҳаммад И ибн Абдулла Ҳаработий, Мулла Билол ибн Юсуф Хўтаний, Шоир Қаландар, Мулланиёз Қори Собир, Мулло Мусо Сайрамий ва бошқа ёзувчи ва шоирлар етишиб чиқди. ХХ асрнинг 10-йилларидан ўлка ёшлари Туркистонда ўқишлари ва ўзбек адиблари билан мулоқотда бўлишлари сабабли ўзбек адабиёти таъсири сезилади. 1980—90 йиллар янги уйғониш даври деб атадди. Бу даврда Таифжон Алиев, Турғун Олмос, Зуҳриддин Собир, Абдураҳим Ўткир каби адиблар етишиб чиқди. Ўша даврда хитой адабиёти таъсири кучайди.

Мусиқаси

Ўлка мусиқаси уйғур, хитой, қозоқ ва бошқа халқларнинг мусиқа анъаналаридан қарор топтан. Хитойда нашр этилган санъацҳуносликка оид асарларда келтирилган маълумотларга кўра, Шинжон-Уйғур мухтор раёни мусиқаси бир неча минг йиллик тарихга эгадир. Мил. ав. ИИ—И асрларда „28 нағма“, „Сариқ лайлак қуши садоси“ каби Шарқий Туркистон мусиқалари Хитой пойтахтида ҳам ижро этилган. Турфонда топилган тош битикларда ҳам бу ўлкада юксак мусиқа санъати мавжудлиги акс эттирилган. Манбаларда, ёзилишича, ИИИ—ИВ асрларда Шарқий Туркистонда катта ансамбллар бўлган. Мас, будда олими Кумрожува (344—413) Хитойга асир қилиб олиб кетилганда, у билан бирга 28 кишидан иборат ансамбл ҳам бўлган. Су Жаф, Багмантур каби мусиқачилар элга танилган. Ўша вақтда мусиқа созлари хилма-хил бўлиб, улар рубоб, най, бўламон, сурнай, дала ноғораси, ёндўмбоғ, жалла допи, ғунгқо, ёлғузак, дап (доира), комончалардан иборат бўлган. Кейинроқ улар қаторига дутор, тамбур, ғижжак, сато ва чанг қўшилган. Уларда турли чолғу йўллари, айниқса халқ ва мумтоз рақс куйлари ижро этилмоқда. Уйғур ананавий мусиқаси узоқ даврлар давомида қарор топган шаклларни ўз ичига олади: қадимги парихон айтимлари („Перре уссули“), деҳқон кўшиклари („Қош“, „Сучи“, „Ома“ ва бошқалар)дан тортиб, мумтоз мусиқа (муқом, сама ва бошқа) жанрларгача. Вокал жанрлардан кўшиқ, ялла, айтишув каби халқ кўшиқчилик ижодиёги шакллари, профессионал йўналишдаги, туркум тарзида ижро этилаётган санам, нахшлар кенг ўрин олган. ХХ асрда Турди охун алнағма, Рўзи танбур, Ҳусанжон Жомий, Зикри Алпатто, Ғиёсиддин Барот каби мусиқачилар танилган. Шинжон-Уйғур мухтор раёнида „Муқом жамияти“ фаолият кўрсатмоқда. Уйғур достончилигида ишқийлирик („Ғариб ва Санам“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Лайли ва Мажнун“), қаҳрамонлик („Сеит ночи“, „Абдураҳмон хонхўжа“), диний („Султоний Жамжима“) асарлари муҳим ўрин тутади. Уйғур анъанавий мусиқасида бир неча маҳаллий услуб ажратилади: или, хўтан, кумултурфон, долан ва бошқалар.

Тасвирий санъати

Мил. И—ВИИ асрларда ўлкада будда дини кенг ёйилиши натижасида будда ибодатхоналари деворларига диний расмлар чизиш ва ҳайкалтарошлик санъати юксалди. Турфон, Кучар яқинидаги Қизил минг уйларидаги расмлар шулар жумласидан. ВИИ асрда яшаб ўтган мусаввир Виса Ирасанғу буддизмга оид девор расмларини чизиб, янги йўналишга асос солди. Ислом дини кириб келиши билан бу ерда наққошлик ва миниатюра ривожлана бошлади. Ўша давр расмларида табиат манзаралари ва ҳайвонот дунёси акс эттирилган. ХХ асрда рассомлик санъатида халқ ҳаёти ва йирик шахслар портретларини чизиш расм бўлди. Бу соҳада 1935-йилда Қашқарда туғилган Ғози Аҳмаднинг асарлари алоҳида эътиборга лойиқ.

Манбалар

  1. ↑ „新疆 — 中国政府网 (Хинжианг — Чинесе Говернмент Нетwорк)“. 2014-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 7-ноябр.
  2. ↑ ТРАНСГРАНИЧНЫЕ ОТНОШЕНИЯ СИНЬЦЗЯН — КАЗАХСТАН Клара ХАФИЗОВА, 2013-09-23да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-21 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 34 (ёрдам)
  3. ↑ Диллон, Мичаэл (2004). Хинжианг: Чинаъс Муслим фар нортҳwест. Роутледге. ИСБН 978-0-415-32051-1. п.24

Ҳаволалар