Ширин — Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилоятидаги шаҳар (1972-йилдан). Вилоятга бўйсунади. Яқин темир йўл стансияси — Фарҳод (6 км). Вилоят маркази (Гулистон шаҳри)дан 52 км. Денгиз сатҳидан ўртача 328 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 15,3 минг кишидан иборат (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, корейс, рус, озарбайжон, туркман ва бошқалар ҳа.м яшайди. Шаҳар номи келиб чиқиши тўғрисида турли ривоят ва тахминлар мавжуд. Шулардан ҳақиқатга яқинроғи, шаҳарнинг ғарбий қисмидаги тоғнинг Фарҳод қояси тагидан оқиб ўтадиган Ширинқиз сойи номидан олинганлигидир. Ширин Фарҳод ГЕС қурилиши муносабати билан ишчилар посёлкаси сифатида 1943-йилда вужудга келди. Шаҳарда Фарҳод ГЕС, Сирдарё иссиқлик электр стяси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари машинасозлик заводи, суткасига 7 та нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона, спирт заводи ва бошқалар, шунингдек, 60 тадан зиёд турли шаклдаги хусусий ва кичик корхоналар бор. Сирдарё қурилиш бошқармаси ҳам шаҳрида жойлашган. Шаҳарда 4 умумий таълим мактаби, 1 та мусиқа мактаби, 2 та касбҳунар коллежи, театр, „Ширин“ шаҳар бозори, 5 та кутубхона, 2 та музей, касалхона (140 ўрин), болалар касалхонаси, врачлик соғломлаштириш пункти, 2 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 2 та фелдшеракушерлик пункти, дорихона, „Хавотог“ санаторийси, маданият ва истироҳат боғи, Хотира боғи мавжуд. „Ширин садоси“ газета чоп қилинади. Шаҳар телестудияси фаолият кўрсатади.[1]

Ширин
шаҳар
40°13′37″Н 69°08′04″Э / 40.22694°Н 69.13444°Э / 40.22694; 69.13444
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Сирдарё вилояти
Қачондан бери шаҳар 1972-йил
Аҳолиси
18 900
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Shirin xaritada
Shirin
Ширин
Shirin xaritada
Shirin
Ширин

Манбалар

  1. ↑ "Ширин (шаҳар)" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

Шаҳар wеб сайти[сайт ишламайди]

Телеграм расмий канал

Фаcебоокдаги расмий саҳифа

ЁуТубедаги расмий канал