Уста Ширин Муродов (1879-йил 18-август, Бухоро, Бухоро амирлиги – 1957-йил 2-декабр, Тошкент, ЎзССР, СССР) – совет ўзбек азимкор устаси – наққош-рассом, ганч ўймакори, халқ меъмори; Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг фахрий аъзоси (1943), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Биринчи даражали Сталин мукофоти совриндори (1948).

Уста Ширин Муродов
Файл:Уста Ширин Муродов.жпг
Таваллуди 18-август 1879-йил
Вафоти 2-декабр 1957-йил(1957-12-02)
(78 ёшда)
Тошкент
Унвони
Мукофотлари
Уста Ширин Муродов бюсти. Ситораи моҳи хосса. Бухоро.

Ҳунарни отаси уста Мурод ва бобоси уста Носирдан ўрганган, ёшлигидан амакиси уста Ҳаёт қўлида қолган ва ундан таълим олган. Мустақил уста сифатида Бухоро амирлиги ҳукмдорининг Карманадаги саройи, Ситораи Моҳи хосса ёзлик саройининг Оқ залини безашда қатнашиб, танилган. Уста Ширин ижодида ганч ўймакорлиги анъаналарини маҳорат билан қўллаган, уларни янги мазмун ва шакллар билан бойитган, илк бор иш фаолиятида (ганч ўймакорлигида) нақш заминида кўзгудан фойдаланди, яъни кўзгу устига ганчкори нақшлар ишлаб, жозибадорликка, ажойиб нақш жилвасига эришди.

Уста Ширин кўплаб клублар, маъмурий биноларни нафис ганчкорлик нақшлари билан безади: Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмасидаги Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР павилёнлари (1938), Тошкент куранти, Навоий театри (Бухоро зали), Муқимий театри, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи ва бошқа; меъморий обидаларни таъмирлашда қатнашган: Сомонийлар мақбарасининг бузилган қисми, Мир Араб мадрасаси, Абдулазизхон мадрасаси гумбазларини, Мағоки аттори масжиди пештоғининг кошинкори нақшларини тиклади ва бошқалар.

1957-йил 12-феврал куни вафот этган. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.

Уста Ширин кўплаб шогирдлар етиштирган: Самарқанд таъмирчилар мактаби, Тошкент қурилиш санъати мактаби (1940—1942), Москва бадиий санъат билим юрти (1942—1943), П. Бенков номидаги республика рассомлик билим юртида (1952—1957) дарс берган. Республикадаги (жумладан, Тошкент, Бухоро ва бошқалардаги) мактаб, кўчаларга Уста Ширин номи қўйилган; Бухородаги Ситораи Моҳи хосса ҳовлисида унинг бюсти ўрнатилган. Вафотидан сўнг „Буюк хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган (2001)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар