Кўз ёши ишлаб чиқарилишини аниқлаш учун Счирмер тести.

Счирмер тести – нормал ҳолатдаги кўз намлигини сақлаб турувчи кўз ёши суюқлигининг ишлаб чиқарилиш миқдорини аниқлаш усули. Ушбу тестдан кўз қуриб қолганида ёки кўз ҳаддан ташқари кўп ёшланишида қўлланилади. Кўз қуриб қолиши ёки кўп ёшланиши каби ҳолатлар шох парданинг шикастланишига сабабчи бўлиши мумкин[1]. Нормал ҳолатда синов натижаси салбий (5 дақиқада филтр қоғозида намлик 10мм дан ортиқ) бўлади. Одатда иккала кўз ҳам бир хил миқдорда кўз ёши ишлаб чиқаради. Тест Отто Счирмер шарафига шу тарзда номланган[2].

Тестни ўтказиш

Сжöгренъ синдромида Счирмер тести=0.00

Тест капилляр таъсир принсипи асосида ишлайди, бу кўз ёши таркибидаги сувнинг горизонтал капилляр найчага ўхшаш тарзда синов қоғози чизиғи узунлиги бўйлаб ҳаракатланишига имкон беради. Синов чизиғи бўйлаб кўтарилиш тезлиги кўз ёши ишлаб чиқариш тезлигига пропорсионалдир. Беморга юқорига қараш буюрилади ва беморнинг кўз қовоғи пастга тортилади. Синов чизиғининг эгилган учи кўзга шундай жойлаштириладики, у пастки қовоқнинг конюнктиваси ва кўзнинг булбар конюнктиваси ўртасида жойлашади. Счирмер тести кўз ёши ишлаб чиқаришни ўлчаш учун кўзга бир неча дақиқа давомида киритилган синов қоғози чизиқларидан фойдаланилади. Иккала кўз ҳам бир вақтнинг ўзида текширилади. Тестни ўтказиш учун пастки кўз қовоғи ичига филтр қоғозининг кичик чизиғи жойлаштирилади. Кўзлар 5 дақиқа ёпилади. Кейин қоғоз чиқарилади ва намлик миқдори ўлчанади. Беш дақиқадан сўнг бемордан тест чизиқларини олиб ташлаш учун иккала кўзини очиш ва юқорига қараш сўралади. Счирмер тестининг натижаси чизиқлар намланган майдонининг узунлиги билан аниқланади. Анестетиклардан фойдаланиш фақат базал кўз ёши секрецияси ўлчанишини таъминлайди[3].

Ёш одам нормада кўз ёши ҳар бир қоғоз тасмасининг 15мм ни намлайди. Одам қариши билан гиполакримация (кўз ёши ишлаб чиқарилишининг камайиши) содир бўлганлиги сабабли, соғлом кекса одамларнинг 33 фоизида 5 дақиқада синов қоғозининг фақат 10 мм намланиши мумкин. Сжöгрен синдроми бўлган одамларда бу кўрсаткич 5мм дан кам бўлади.

Счирмер тести натижаларини баҳолаш

1. Норма: 5 дақиқада синов қоғози намланиши 10ммдан юқори бўлиши[4]
2. Гиполакримация: 5 дақиқада синов қоғози намланиши 5мм дан кам бўлиши[4]

Тестнинг алтернативлари

Ушбу тест бир асрдан кўпроқ вақт давомида фойдаланиб келинаётган бўлса ҳам, бир нечта клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўзларида қуруқлик бўлган беморларнинг катта гуруҳида аниқ натижа бермайди. Ҳозирда кўз ёши ҳосил бўлиши ва функсиясини текширишнинг янги ва яхшироқ текширув усуллари ишлаб чиқилмоқда.

  • Шундай синовлардан бири лактоферрин деб аталадиган темирни боғлайдиган молекулани ўлчашдан иборат. Ушбу молекуланинг миқдори кўз ёши ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Кўз ёши кам бўлган ва кўзларида қуруқлик бўлган беморларда бу молекуланинг даражаси паст бўлади.
  • Лакримация нормада кўз ёшида таркибига кирувчи лизоцим ферментининг миқдори орқали ҳам текширилиши мумкин.
  • Яна бир тест кўзга таркибида ранг берувчи флüоресан моддаси бўлган кўз томчиларини қўллаш ҳисобланади. Бўёқ 2 минут ичида кўзёш канали орқали кўз ёшлари билан бурунга тушиши керак. Беморларда бўёқни бурунгача келиши учун етарли кўз ёшлари бўлмаса, бу вақт узоқроқ чўзилади.

Кўзнинг қуруқлиги

Кўзлар қуйидаги ҳолларда қуриши мумкин[5]:

Кўз ёшининг нормада ҳосил бўлиб, бурунга оқиб чиқа олмаслиги қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

  • Баъзи кўз инфексиялари
  • Кўз ёши каналининг блокланиши

Манбалар

  1. ↑ Савини, Гиаcомо (Марч 2008). "Тҳе чалленге оф дрй эе диагносис". Cлиниcал Опҳтҳалмологй 2 (1): 31–55. дои:10.2147/оптҳ.с1496. ПМИД 19668387. ПМC 2698717. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2698717. 
  2. ↑ „Опҳтҳалмологист анд эпонймс“.
  3. ↑ Бротт, Натҳан Р. „Счирмер Тест“, . СтатПеарлс. СтатПеарлс Публишинг, 2022. 
  4. ↑ 4,0 4,1 Бротт, Натҳан Р. „Счирмер Тест“, . СтатПеарлс. СтатПеарлс Публишинг, 2022. 
  5. ↑ Эрвин, Анн-Маргрет; Лаw, Андреw; Пуcкер, Андреw Д (26 Жуне 2017). "Пунcтал оccлусион фор дрй эе сйндроме". Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс 2017 (6): CД006775. дои:10.1002/14651858.cд006775.пуб3. ПМИД 28649802. ПМC 5568656. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5568656.