Шихта (нем.) — металлургия қурилмалари, кимё аппаратлари ва бошқалар агрегатларда қайта ишланадиган материаллар аралашмаси. Мас, металлургия Ш.си таркибига ёқилғи, руда, темиртерсак, флюс ва бошқалар киради. шаҳридаги материалларнинг бирбирига нисбати олиниши керак бўлган маҳсулотнинг зарур физиккимёвий хоссалари билан белгиланади. Ш. қурилма, аппарат ёки агрегатга бир жинсли аралашма (кукун, дона кўринишида ёки брикетлаб) ёки айримайрим компонентлардан иборат порсиялар тарзида солиниши мумкин. шаҳридан муайян физик ва кимёвий хоссаларга эга бўлган маҳсулотлар олинади.