Шўрва — суюқ овқат тури. Тайёрлаш усулига кўра, шўрванинг қовурма шўрва ва қайнатма Шўрва;

Қовурма шўрва

Қовурма шўрва — қўй ёғи кубик қилиб тўғралади ва қозонга солиб чалароқ эритилади. Гўшт бўлакларга бўлиниб, ёғ билан бирга қизаргунча, сўнгра тўғралган пиёз ва помидор қўшиб яна 7—10 дақиқа қовурилади, картошка солиб бир-икки айлантирилади ва сув қуйилади. Сув қайнаб чиққунча қозонга туз, бир дона қизил қалампир, тўғралган укроп ва кашнич солинади. Шўрва қайнаб чиққач, олови пасайтирилиб, яна 1 соатча милдиратиб қайнатилади.

Қайнатма шўрва

Қайнатма шўрва — қўй гўшти (тўши, қовурғаси, озгина ёғи) қозондаги совуқ сувга солиб қайнатилади. Шўрванинг кўпиги олинмайди (пиёз солингач, кўпиги ўз-ўзидан йўқолиб кетади). Шўрвага пиёз билан бирга арчилган бутун сабзи, тўғралган помидор, туз ва зираворлар солинади. Шўрва 40—50 дақиқа қайнагач, арчилган бутун картошка солинади ва олов пасайтирилиб, милдиратиб қайнатилади. Картошка пишиши билан, шўрва оловдан олиниб, дастурхонга косаларда тортилади. Солинадиган масаллиғига кўра шолғом Шўрва, нўхат Шўрва, дўлмали Шўрва, вермишел Шўрва, шовул Шўрва, карам Шўрва, каби йигирмадан ортиқ тури бор.