Shoʻba (korxona)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Шўба корхона — ҳуқуқий жиҳатидан мустақил, лекин устав капиталида бошқа (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкатнинг ҳиссаси юқори бўлган хўжалик жамияти[1][2]. Шўба корхона муассиси унинг уставини тасдиқлайди ва айрим бошқарув, шу жумладан назорат функсияларини ўзида сақлаб қолади. Шўба корхона аксиядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият бўлиши мумкин. Шўба корхона ташкил этиш асосий корхона ўзининг тузилмавий бўлинмаси ёки мулкий мажмуаси негизида; асосий корхонани қайта ташкил этиш жараёнида ўз таркибидан ажратиб чиқариш; хўжалик жамияти ёки ширкат томонидан аксиядорлик жамияти аксиялари назорат пакетини ёки масъулияти чекланган жамият устав капиталидаги тегишли ҳиссани сотиб олиш шаклларида бўлиши мумкин. Шўба корхонанинг асосий корхона билан ўзаро муносабатларининг муҳим хусусияти шундаки, Шўба корхонанинг асосий корхонага ёки асосий корхонанинг Шўба корхонага маблағларни қайтариб олмаслик билан ўтказиши солиққа тортилмайди.
Шўба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати)нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди. Асосий жамият (ширкат) айби билан шўба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Шўба хўжалик жамияти иштирокчилари (аксиядорлари) асосий жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шўба жамиятга етказилган зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талаб қилишга ҳақли.
Манбалар
- ↑ „Wҳат Ис тҳе Дифференcе Бетwеэн а Субсидиарй & а Систер Cомпанй?“.
- ↑ „Субсидиарй - Дефинитион анд Море фром тҳе Фреэ Мерриам-Wебстер Диcтионарй“. Мерриам-wебстер.cом. Қаралди: 15-январ 2015-йил.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |