Шўро (араб. — маслаҳат, кенгаш) —Қуръоннинг 42-сураси номи. 53 оятдан иборат. Маккада нозил бўлган. Бу сурада мусулмонлар дунёвий ва диний ишларни ўзаро маслаҳат ва кенгаш асосида амалга оширишлари мақсадга сазовор эканлиги айтилган. 1917-йилда Туркистон тараққийпарварлари (жадидлари) ва уламолари тузган ташкилотлар номида ҳам “Шо’ро” сўзи учрайди: "Шўрои исломия", "Шўрои уламо".