Шўрланиш, тупроқ шўрланиши — сувда эрийдиган минерал тузларнинг тупроқса тўпланиш жараёни. Ш., асосан, чўл ва чала чўллардаги пасттекисликлар ҳамда ер ости сувлари оқиб чиқмайдиган ботикларга хос. Ш. бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи Ш. — шўр (минераллашган) сизот сувларининг буғланиши, тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар таркибидаги тузларнинг эриши ёки сув ҳавзалари атрофидаги тузли тўзонларнинг шамол таъсирида учиши (эол омил), ўсимликлар воситасида тузларнинг биологик тўпланиши. Иккиламчи Ш. тупроқда сув режимининг бузилиши, яъни нотўғри суғориш натижасида бирламчи шаҳрида юз берган жойларда содир бўлади. Иккиламчи шаҳрининг мавсумий, доғли ва ёппасига юз бериши мумкин бўлган хиллари бор. Мавсумий Ш. тузнинг тупроқда қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида тўпланиши. Бу, асосан, ёз ойларида суғориш натижасида сатҳи кўтарилган грунт сувлари буғланишининг кучайиши туфайли юз беради. Мавсумий шаҳрига қарши тупроқда кузгиқишки шўр ювиш ишлари ўтказилади. Доғли Ш. майдондаги яхши ювилмай қолган ва грунт сувлари кучли буғланадиган жойларда содир бўлади. Ёппасига Ш. кучли минераллашган грунт сувлар сатҳи ер юзасига яқин бўлган жойларда рўй бериб, суғориладиган майдон юзасининг ҳамма қисмини эгаллайди.

шаҳрида кўпинча сулфат, хлорид ва карбонат кислота тузлари, айрим ҳоллардагина чўлларда нитрат кислотанинг натрийли ва калийли тузлари тўпланади. Бу турларнинг кўпчилиги ўсимликлар учун жуда зарарли. Хлорид ва сулфат кислота тузларининг миқдори тупроқда 0,1% бўлгандаёқ ўсимлик заҳарлана бошлайди, 0,3%—0,5% га етганда нобуд бўлади. Хлорид кислотанинг барча тузлари: ош тузи (^аС1), магний хлорид (М§С12) ва калций хлорид (СаС12) ўта заҳарли. Хлорид кислота тузларининг хавфли таъсири яна шундаки, улар ўсимлик тўқималари деворини емиради ва натижада ўсимлик организмида кечаётган бутун физиологик жараёнлар бузилади, ўсимлик нобуд бўлади. Бу тузлар тупроқ эритмасининг осмотик босимини ошириб, физиологик "қуруқтик"ни вужудга келтиради, бундай шароитда ўсимликлар худси қуруқ тупроқдагидек ўзига зарур сув ва озиқ моддаларни шима олмайди.

шаҳрининг асосий сабаби ер юзасига яқин минераллашган грунт сувлар сатҳининг кўтарилиб, буғланишидир. Бунда тузлар тупроқнинг юқори қатламлари ва юзасида аста-секин тўплана боради. Мана шу жараёнлар кечадиган ва кучли буғланиш бошланадиган грунт сув сатҳи критик чуқурлик дейилади. шаҳрини тўхтатиш учун грунт сувлар баландлигини шу нуқтадан, яъни критик чуқурликдан дренаж ёрдамида доимо пасайтириб туриш керак. Тузларнинг кимёвий таркиби (Ш. типи)га кўра содали, содасулфатли, сулфатли, сулфатхлоридли, хлоридсулфатли, хлоридли ва бошқалар Ш.лар бўлади.

Иккиламчи (қайталанган) Ш. одам фаолияти таъсирида вужудга келади. Шунинг учун уни баъзан антропоген Ш. ҳам дейилади. Сугориш таъсирида грунт сувларининг кўпайиши билан сарфланиши ўртасидаги мувозанат бузилади. Сугоришга бериладиган сувнинг тупроққа кўп миқдорда сизиб кетиши (филтрацияланиши) натижасида тупроқда грунт сувлар захираси кескин кўпаядн ва сатҳи кўтарилиб, шаҳрига шароит яратилади. Агар фунт сувлар сатҳи критик чуқурликдан паст бўлса, у ҳолда суғориш иккиламчи шаҳрини вужудга келтирмайди. Қайта Ш., одатда, грунт ер ости сувлар ер ости оқими ёмон ёки умуман оқмайдиган майдонлардаги тупроқларда содир бўлади. Бундай гидрогеологик шароит Мирзачўл, Қарши чўли, Марказий Фарғона, Қуйи Амударё ва бошқалар жойларга хос. Бу ҳудудларда грунт сувлар сатҳини пасайтириш, яъни дренажлар қуриш шарт.

Адабиёт

  • Расулов А.М., Почвм Каршинской степи, пути их освоения, Т., 1976; Засолённне почвн Узбекистана и вопросн их освоения и мелиорация: (Сб. статей), Т., 1979; Абдуганиев А.А., Проблемн повншения экономической эффективности исползования засолённмх орошаеммх земел в Узбскистане, Т., 1980.

Хушвақт Намозов.