Шофиъий, тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос аш-Шофиъий (767, Фаластин, Ғазо шаҳри — 820, Қоҳира) — имом, шофиъийлик мазҳабининг асосчиси, фақиҳ. Маккада яшаган, ҳадислар ва фиқҳни ўрганган. Кўп ерларга сафар қилган. Макка муфтиси Муслим Холид аз-Занжийдан ва Мадинада Молик ибн Анасдан таълим олган. Имоми Аъзамнинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан билан Бағдодда яқин мулоқотда бўлиб, унга шогирд тушган ва шу ерда ўз мазҳабини тузган.

СҲ. бир қанча муддат гоҳ Ироқда, гоҳ Хижозда истиқомат қилган. 815 йил Қоҳирада муқим туриб қолиб, шу ердаги "Амр ибн Ос" жоме масжидида фиқҳдан дарс берган. шаҳрининг "Ар-Рисола", 7 жилдли "Ал-Умм" асарлари ислом оламида машҳур ва шофиъийлик уламолари учун зарур манба бўлиб хизмат қилади. У ўз асарларида ислом ҳуқуқини анъанавий нормалар билан боғлашга интилган, фиқҳ асосларига тўла таъриф берган, ижмоъдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратган. Ш., шунингдек, ҳадислар тўпламини тузган, ҳадисларни таққослаб ўрганиш тўғрисида "Ихтилоф ал-ҳадис" асарини ҳам ёзган. Ш. қарашлари фиқҳ масалалари тугал ишлаб чиқилишида ўзининг катта таъсирини кўрсатди, бунда унинг шогирдлари ва издошлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Довуд аз-Зоҳирий, Абу Жаъфар ат-Табарий ва бошқаларнинг хизмати катта бўлди.

Ҳаволалар