Shohizinda
Шоҳизинда — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (11—ХИХ асрлар); Афросиёб тепалиги жан.да жойлашган қабристондаги мақбаралардан ҳамда масжид, минора ва мадрасадан иборат ансамбл.



Шоҳизинда меъморий мажмуаси Қорахонийлар сулоласи томонидан асос солинган.
Уларнинг энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси бўлиб, халқ орасида Шоҳизинда (тирик шоҳ) номи билан машҳур. Ансамбл бир-бири билан йўлак орқали боғланган 3 гуруҳ бинолардан иборат. Қуйи гуруҳдаги иншоотлар Улуғбек ўғли номидан қурдирган Абдулазиз чортоғи (1434—35), унга шим.дан Давлат қушбеги мадрасаси (1812—13) туташ, унинг қаршисидаги айвонли масжид нақшлар билан нафис безатилган. 40 босқичли тик зинапоя ўрталиғининг чап томонида зиёратхона ва гўрхонадан иборат қўшгумбазли мақбара (ХВ аср) жойлашган.
Ўрта гуруҳдаги бинолар: Амирзода мақбараси, Туғлу Текин мақбараси, Ширинбека оғо мақбараси, унинг қаршисида Темурнинг бошқа синглиси Туркан оғо мақбараси, 8 қиррали мақбара, Али Насафий мақбараси кабилар.
Юқори гуруҳдаги бинолар: Зиёратхона, уч қисмдан иборат масжид, Хожа Аҳмад мақбараси, 1360—61 йилларда қурилган мақбара, Туман оғо мажмуаси (1405—06), 2 та номсиз мақбара (14аср охири)нинг киравериш деворигина сақланган. Шунингдек, Тамғоч Буғрохон мадрасаси (ХИ аср), Амир Бурундуқ мақбараси (ХИВ аср охири) кабилардир. Ансамбл таркибидаги 20 дан ортиқ иншоотлар давлат муҳофазасига олинган. 19—ХХ асрларда ансамблнинг яна бир неча бинолари барпо этилган. ХВИИИ асрда вайрон бўлган зина ўрнида 40 поғонали ғиштин янги зина қурилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 16-июл қарорига асосан Ш. ёдгорлик мажмуасида катта кўламдаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Тарихи
Етти иқлимга аён Самарқанддаги азиз зотлар жасади қўйилган Шоҳи Зинда, яъни „Тирик-шоҳ“ хонақоҳи, ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади.
Даставвал бу ерда ХИ асрдаг Самарқанддаги илк қорахонийлар даврида қурилган „тирикшоҳ“нинг мақбараси бор эди.[1] Кейинчалик худди шу ерга 1066-йили Тамғач Бўғрахон мадрасаси қурилди ва унга туташ бир қатор туркум мажмуа юзага келди. ХИ—ХИИ асрларда серҳашам безатилган бошқа мақбаралар вужудга кела бошлади. Археологлар улардан бир нечтасини ХИВ аср иншоотларининг ғарб тамонидаги йўлакдан қазиб топдилар. Улар безаклари билан Темур даври мақбараларидан фарқ қилган. Ўша даврда ҳам, Қусам ибн Аббос мақбараси „муққадас“ ҳисобланиб зиёрат қилинган.
У кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, Шарқ мусулмонларининг муқаддас зиёратгоҳларидандир. Бугунги кунда Афросиёб номи билан машҳур ҳудуд қарийб 220 га ерни ўз бағрига олади. Шу улуғ заминда пайғамбар авлоди Қусам ибн Аббос номи билан машҳур зиёратгоҳ таркиб топди.
Шоҳи Зинда мажмуаси ХИ асрда пайдо бўлган ва бу ердаги 20 дан зиёд мақбарада 44 лавҳа битилган қабротошлардан иборатдир. Қарийб, тўққиз асрдирки, Ўрта Осиёнинг барча шаҳарлари ва дунёнинг турли гўшаларидан ташриф буюраётган сайёҳлар бу муқаддас масканни зиёрат қилиб келмоқдалар. Шоҳи Зинда мажмуаси ўзига хос йўлаклари ва маҳобатли бинолари билан сайёҳларни ўзига мафтун этади.
Самарқандддаги машҳур зотлар хонақоҳи ўзига хос ва тенгсиздир, у довруғи оламга ёйилган Миср эҳромлари, Тож Маҳал қолаверса етти мўжизанинг бири деса бўладиган мақбаралар туркумидир.
Шоҳи Зинда мақбарасида Қорахонийлар ва Темурийлар ҳамда дин арбоблари ва пешволари дафн этилган, у дастлаб Самарқанд дин арбоблари ва ҳокимлари томонидан ХИ асрда пайғамбар Муҳаммад (С. А.В)нинг амакиларининг ўғли Қусам ибн Аббос шарафига қурилган. Қусам ўз яқинлари билан Мадинага қайтаётганида Самарқандда вафот этганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Баъзи маълумотларда Қусам ибн Аббос ўлмаган у тирик ғойиб бўлган дейилади.
ХИИИ асрда мўғул истилочиларининг Самарқандга қилган ҳарбий юришлари, ХИ—ХИИ асрга оид кўплаб иншоотларни, бузилиб, харобага айланишга сабаб бўлди. Қабристон ХИВ асрда қайтадан тиклана бошланди.
Амир Темур ҳукмронлик қилган (1370—1405) даврда қурилиш ишлари жуда жадал сур’атда олиб борилади. Бу иншоотларнинг кўпчилиги бизнинг давримизгача етиб келган. Туркум мажмуа Афросиёбнинг шимолидан то жанубга шаҳарнинг қўрғон деворигача чўзилган.м
Баъзи даҳмалар, ХИ—ХИИ асрларга оид мақбараларнинг харобалари устига қурилади. ХВ аср бошларида бинолар Хўжа Ахмад мақбарасидан Ҳазрати Хизр масжидига борадиган йўл бўйлаб қурилади. Темур даври меъморчилиги, безак беришнинг янги техникалари билан яъни, қирқма кошинлар билан янада бойитилди. Мақбаралар иккитадан, ташқи ва ички гумбазли, баланд силиндр барабанли килиб қуриладиган бўлди.
Шоҳи Зиндада нодир ва мафтункор иморатлар анчагина. Ҳар бир мақбара бежирим қутичага ўхшайди. Шоҳи Зинда мўжизаси саҳаналарнинг бирини намуна тариқасида ажратиб кўрсатиш мушкул. Чунки уларнинг ҳаммаси бетакрордир. Шоҳи Зинда меъморчилик мажмуаси уч қисмдан иборат қилиб қурилган. Шоҳи Зиндага улкан ўймакор дарвозадан кирилади. Пештоқ равоқининг ғарбий деворида, уни Абдулазиз Баҳодир ибн Улуғбек томонидан х. 1434—1435-йилларида бунёд этилгани ёзилган. Бу иншоот Шоҳи Зинданинг қарийб тўрт аср давомидаги шаклланиш тарихида хотима бўлди. Пештоқ нафис ишланган.
Ўймакор эшик, 1911-йилда қурилган, ундаги нақшинкор безак ва ёзувлар кишини ўзига тортади. Эшикда қуйидаги „Ўлимдан олдин тавба қилмоққа шошилгин ва Намозни ўз вақтида ўқишни фарз билгин“ сўзлари ёзилган. Пастки қисм таркибига масжид, мулозимхона ҳамда мадраса ҳам киритилган. Ёзги масжид айвони 1910-йил Самарқандлик усто Маҳмуд ва Муҳаммад Сиддиқлар қуришган. Унинг деворлари ганч нақшлари билан безатилган. Пастки қисмдаги яна улуғвор қўш гумбазли бино тарихан ўзида табаррук зотларнинг номини мужассам этади. Бу иншоот узоқ давр давомида, Улуғбекнинг устози Қозизода Румий номига қурилганлиги таъкид этилади. Буни тўла исботлаш учун 1979-йил 5-ноябр куни ичкаридаги қабр очиб ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам у ердан аёл кишига хос суяк қолдиқлари топилди. Антрополог Телман Хўжаевнинг аниқлашича 30-35 ёшлар чамасидаги аёл суяклари экан. Мақбарани ички гумбазлари нақшинкор қилиб ишланган, панеллари эса олти қиррали кошинлар билан безатилган. 1949—1952-йилларда мақбара текширилди ва босиб ётган тупроқдан тозаланиб, қайта қурилди.
Ниҳоят табаррук қирқ сирли зина орқали мажмуанинг ўрта қисмига кўтарилади. Зинанинг эни 5 газни ташкил этади.
Манбалар
- Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси — САМАРҚАНДНИНГ ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРИ ВА МУЗЕЙЛАРИ БЎЙИЧА ЭКСКУРСИЙА МАТНЛАРИ, 2010
- О'зМЕ
Адабиётлар
- Немцева, Н. Б., Шваб, ИУ. 1979: Ансамбл Шакҳ-и Зинда: историко-аркҳитектйрний очерк. Ташент: 1979.
Манбалар
- ↑ Шоҳизинда — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |