Palos
Палос, шолча — икки томонлама нақш ҳосил қилиб қўлда ёки машинада тўқиб тайёрланадиган пациз гидам. Ип, жун, сунъий толалардан тўқилади. Одатда, ер (пол)га тўшалади. Газлама тўқиш усулида арқоқ ипини 2 хил кўринишда (вертикал тирқишли ва тирқишсиз) маталиши воситасида ба-жарилади. Арқоқ ипини бу усулда маталиши турли (ҳандасий ва ислимий) нақшлар, ифодали тасвирларни аниқ ҳосил қилиш имконини беради. Дунёда Болгария, Ҳиндистон, Эрон, Руминия, Туркия П.лари машҳур. Шарқ мамлакатлари (Ҳиндистон, Эрон ва бошқалар), жумладан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудида П. тайёрлаш қадимдан кенг тарқалган, ранг-баранг гўзал П.лар яратилган. Рангли асос ёки қалин арқоқ ипи ёрдамида яратилган нақшлар заминда бир оз бўртиб майин ётади, ёддан тўқилган мужассамотда йўл-йўл қаторлар, йирик зинасимон нақшлар, уруғ тамғаси тасвирлари, ҳайвон шакллари кўп учрайди. П. колоритида қизил ранг устун туради. Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива ва бошқа жойларда фабрикаларда тайёрланади. Сирдарё, Қашқадарё ва бошқа жойларда қўлда қад. анъанавий ва замонавий усулларни қўллаб П. тўқиш ривожланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |