Sholgʻom
Шолғом — бутгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик сабзавот ўсимлиги.
Тарихи
Шолғом Ўрта Осиё, Миср, Греция ва Италияда қадимдан экилади. Шунингдек, АҚСҲ, Япония, Ҳиндистонда кўп тарқалган. Ўзбекистонда ҳам кўп етиштирилади. Шолғом биринчи йили баргли поя ва илдизмева ҳосил қилади; иккинчи йили гулпоя чиқариб уруғ беради. Гули тўрт бўлакли, шингил тўпгулга йиғилган, сариққизғиш, четдан чангланади. Меваси қўзоқ, думалоқясси, узунчоқ; оқ, қизил, бинафша рангда. Уруғи майда, юмалоқ, қорамтир. 1000 дона уруги оғирлиги 1—4 г. Ўзбекистонда июл-август бошларида экилади. Уруғи ҳарорати 2—3° ли тупроқда униб чиқади, 18—20° да яхши ривожланади (бунда уруғ 2—4 кунда тўлиқ униб чиқади). Шолғом намсевар, тупроқ унумдорлиги ва унинг механик таркибига талабчан. Совуққа чидамли (4—5° да зарарланмайди). Вегетация даври 60—80 кун. Шолғом илдизмеваси таркибида эфир мойлари кўплиги ҳамда енгил ҳазм бўлиши туфайли йил бўйи истеъмол қилинади. Шолғом инсон организми учун зарур бўлган аскорбин кислота, витаминлар, калий, калсий, фосфор, магний, темир тузлари, фермент, фитонсидларга бой. Шолғом баргида витаминлар ва аскорбин кислота илдизмевасидагидан кўпроқ.
Уруғи сепилгандан кейин ниҳоли 3—4 чинбарг чиқарганда биринчи марта, 2—4 ҳафтадан сўнг иккинчи марта ягана қилинади.
Ўсув даврида қатор оралари юмшатилади, ўталади. Ўзбекистонда шаҳрининг 3 нави — Наманган шолғоми (маҳаллий тезпишар), Самарқанд шолғоми (ўртапишар), Муяссар (тезпишар) навлари экилади. Ҳосилдорлиги 110—130 с/га.
Зараркунандалари: қизилоёқ қўнғиз ва шолғом оқкапалаги. Касалликлари: фомоз, фузариоз ва бошқалар[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шолғом“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |