Шотландлар — халқ, Шотландия ва унга қўшни оролларнинг асосий аҳолиси (5,18 млн. киши). Умумий сони 6,1 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Шотланд тилини сўзлашади. Диндорлари — аксарият, пресвитерианлар (геллар этнография гуруҳидан ташқари). шаҳрининг этник асосини маҳаллий пикглар ва В—ВИ асрларда Ирландия о.дан кўчиб келган келт кабилапаридан скоттлар ташкил этган; ВИИ асрда улар Шотландияга кўчиб ўтган германларнинг англ (ингл) ва сакс қабилалари билан қисман аралашиб, уларнинг тилини қабул қилишган. Шотланд златининг шаклланиш жараёни шотланд давлатининг ташкил топиши (ХИ аср) ва инглиз босқинчиларига қарши кураш даврида содир бўдди. Анъанавий маданияти ва турмушининг асосий белгиларига кўра Ш. ирландларта яқин. Тоғли туманларда уларда ХВИИИ асрда ҳам кланларга ажралиш тизими сақланиб қолган. Ш., асосан, кўп тармоқли саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Қишлоқ хо'жалигининг анъанавий тармоғи — қўйчилик.