Shovot
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Шовот — Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Шовот туманидаги шаҳарча (1972-йилдан), туман маркази. Шовот каналининг чап соҳилида. Вилоят маркази (Урганч шаҳри)дан 40 км шимоли-ғарбда, темир йўл стансияси. Аҳолиси 15,8 минг кишини ташкил этади (2004). 1681-йилда Эски Вадоқ канали ўрнида янги Шоҳобод (Шовот) каналининг барпо этилиши муносабати билан Хива хони Анушахон Абулғозий Баҳодирхон ўғли томонидан асос солинган ва номини ушбу канал (Шоҳобод, шевада Шовот) номидан олган. Шохлар деган маноларда келади
Шовот | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°39′0″Н 60°18′0″Э / 41.65000°Н 60.30000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Хоразм вилояти |
| {{{туман_тури}}} | Шовот тумани |
| Ҳукумат | |
| Қачондан бери шаҳар | 1981 |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2004) |
15,8 минг |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Иқтисоди
Шовотда пахта тозалаш, ғишт, подшипник заводлари, ипйигирув фабрикаси, ун, маиший хизмат кўрсатиш ктлари, автокорхона ва бошқалар жойлашган. Мустақиллик йилларида 10 та йирик (чарм ишлаб чиқариш, темирбетон, „Бинокор“ маиший хизмат кўрсатиш, „Истиқбол“, „Ўзбекистон“ ва бошқалар) корхона ишга туширилди. „Семурғ“, Ўзбекистон — Германия „Шовоттекс“ қўшма корхоналари фаолият кўрсатади.
Ижтимоий соҳа
Шаҳарчада 6 та умумий таълим мактаби, 4 та касб-ҳунар коллежи, Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғи, марказий кутубхона, 3 та ашула ва рақс халқ дастаси, 1 та мусиқа мактаби, 3 та болалар кутубхонаси, „Шоҳобод“ марказий стадиони, 22 та тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси мавжуд. Марказий касалхона (570 ўрин), 3 та поликлиника, 7 та дорихона фаолият кўрсатади.
Шовот Туркманистоннинг Тошҳовуз, Қорақалпоғистоннинг Манғит, Нукус, Хўжайли, Қўнғирот шаҳарлари билан автомобил ва темир йўллари орқали боғланган Шовот — Тошкент поезди юриб турибди. Шаҳардан вилоят маркази Урганчга автобус қатнайди.
Адабиёт
- Абулғозий Баҳодирхон, Шажараи турк, Т., 1991;
- Хоразм тарихи, Урганч, 1995.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |