Шпинеллар (нем.), шпинелидлар — мураккаб оксидлар синфига мансуб минераллар гуруҳи. Умумий формуласи АВ204ёки А(А, В)04. Бунда А—М§, 2п, Мп, Ғе2+, Со, Н1; ВА1, Ғе3+, Сг, Мп, Т14+, У3+. Таркибидаги катионларга кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: алюмошпинеллар, ферришпинеллар, хромшпинелидлар, титаношпинеллар ва ванадийшпинеллар. Куб сингонияда кристалланади. Турлича қизил, яшил, ҳаво ранг, қора, рангсиз хиллари бор. Шишадек ялтироқ. Қаттиқлиги 5—8, зичлиги 3,6—4,1г/см3. Ш. учун ҳосил бўлиш шароитининг юқори тралилиги хос; нурашга чидамли, сочмаларда учрайди. Магнезиалкарбонат жинсларнинг регионал метаморфизмида ҳосил бўлади. Кўпгина Ш. хром, марганец, темир, титан, рухнинг муҳим рудаси ҳисобланади. Ш. Урал, Помир, Байкал орти, АҚСҲ, Италия, Мянма, Таиланд, Афғонистон ва Шри Ланкада мавжуд. Шаффоф турларидан қимматбаҳо тош сифатида, сунъий шаҳридан оловбардош материаллар, сопол, бўёқ ишлаб чиқаришда ҳамда асбобсозлик ва радиотехникада фойдаланилади.