Шпротлар — селдсимонлар оиласининг бир уруғи. 6 тача тури бор. Узунлиги 17—18 см, димоғ суягида тишлари йўқ, қорин сузгичлари бир оз олдинда, кўкрак сузгичи эса анча кейинда жойлашган. Болтиқ, Ўрта ва Қора денгизларда Европа шпроти кенг тарқалган. Увилдириғини январ—июл ойларида қирғоқ яқинига, 50—100 м чуқурликка, сув ҳарорати 16—17° бўлган жойларга ташлайди. Майда планктон билан озиқланади. Умри қисқа, 3—4 йил яшайди. Ш. баъзан килкалар деб ҳам аталади.