Штаб (олмонча: Стаб ), ҳарбий штаб — қўшинлар (флот кучлари)ни бошқарувчи асосий орган. Штаблар умумқўшин, қўшин турлари ва қуролли кучлар турларига қараб бўлинади. шаҳрининг асосий вазифаси: вазият тўғрисида маълумотлар тўплаш, уларни ўрганиш, ишлаб чиқиш ҳамда қўмондонга таклиф тайёрлаш; амалиётларни режалаштириш, қўшинларнинг биргалашиб, ҳамкорликда ҳаракат қилишини уюштириш; қўшинлар таъминоти ва уларни бошқаришни ташкил этиш, буйруқ ва жанговар фармойишларни ижро этувчиларга тез етказиш; қўшинларнинг ва итоат этувчи шаҳрининг жангга тайёргарлик кўришига ёрдам бериш; жанговар тажрибаларни умумлаштириш; мустаҳкам интизомни таъмин этиш ва бошқалар Штаб ўз ишини қўмондонлар қарорлари ва юқори шаҳрининг фармойишлари асосида олиб боради. Штаблар барча давлатлар армияларида (Ўзбекистон Республикасида — Қуролли Кучлар бирлашган штаби) мавжуд.

Яна қ.