Штейн (нем. тош) — рангли металлургиянинг оралиқ ёки қўшимча маҳсулоти. Сулфидли (олтингугуртли) рудалар ва руда аралашма (консентрат) ларидан баъзи рангли металлар (мис, никел, қўрғошин ва бошқалар) олишда ишлатилади. Таркибидаги бошқа металларнинг сулфидлари миқдорига қараб, Ш. мисли, никелли, мисникелли, қўрғошинли, мисқўрғошинли турларга бўлинади. Баъзи шаҳрида рух, марганец, кумуш, калций ва бошқалар металларнинг сулфдлари ҳам бўлади. Рангли металлар (мас, мис) олиш учун Ш. конвертерса қайта ишланади. Бунда мис сулфидининг оксидланиш реаксияси (Си23+1 У202=Си20+502)да ажралган иссиқликдан фойдаланилади. Конвертерда Ш. эритмаси қатлами орқали сиқилган ҳаво (кислород) юборилади. Шунда олтингугурт ва темир оксидланади, олтингугурт газ кўринишида, темир эса конвертер шлаги тарзида чиқиб кетади. Олинган маҳсулот хомаки мис деб аталади. Бу усул (шаҳрини бессемерлаш) никел, қўрғошин ва бошқалар металлар ишлаб чиқаришда ҳам қўлланади.