„Shuhrat“ medali
„Шуҳрат“ медали — Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 5–май Қонуни билан таъсис этилган[2].
| „Шуҳрат“ медали | |
|---|---|
|
| |
| Тури | медал |
| Тақдирлаш асоси | иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган ишлари учун |
| Мамлакат |
|
| Ҳолати | топширилади |
| Таъсис этилган санаси | 1994-йил 5-май[1] |
|
| |
| Мукофотлар тартиби | |
| Кейинги (юқори) | Келажак бунёдкори медали |
| Кейинги (қуйи) | Содиқ хизматлари учун медали |
Низоми
„Шуҳрат“ медали билан Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофотлайди. Медал билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. „Шуҳрат“ медали билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади. „Шуҳрат“ медалини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан бошқа шахслар топширади. „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар. „Шуҳрат“ медали кўкракнинг чап томонига тақилади. „Шуҳрат“ медали билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда медал, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Тавсифи
„Шуҳрат“ медали дастлаб 0,5 микрон қалинликда никел, кейин эса 0,25 микрон қалинликда тилла қотишма қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва қисман турли рангдаги эмал берилган бўлади. Медал диаметри 34 миллиметрли доира шаклида. Медалнинг олд томонида кўтарилиб келаётган қуёш нурлари ичида Ўзбекистон иқтисодий қудратининг рамзи бўлган манзара бўртма йўсинда тасвирланган. Медалнинг қуйи қисмида оқ эмал фонида қабариқ ҳарфларда „СҲУҲРАТ“ деган ёзув берилади. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр. Медалнинг четлари икки томондан бўртма доира билан ҳошияланган. Медалнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Пастки қисмида медалнинг рақами 1 миллиметр катталикдаги ботиқ шрифт билан ёзилган. Медалнинг қалинлиги 3 миллиметр. Медал республика Давлат байроғи рангларидаги йўл-йўл шойи мато сирилган беш бурчакли қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг эни 24 миллиметр. Кўк, оқ ва яшил йўлларининг эни 7 миллиметрдан, қизил йўлларининг эни 1,5 миллиметр. Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 45 миллиметр. Медал тўғноғич билан тақилади.
Тақдирланганлар
Манбалар
| Мукофотларга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |