Shumerlar
Шумерлар, шумерийлар — Жанубий Месопотамия (ҳозирги Ироқ)да яшаган қадимий халқ. Оз сонли лингвистик ва топонимик маълумотларга кўра, Шойи мамлакатнинг туб жой аҳолиси бўлмаган. Улар бу ҳудудга камида мил. ав. 4-минг йилликда келишган. Антропологик жиҳатдан европеоид бўлишган. С.П. Толстовнинг фикрича, Шойи тили кўп жиҳатдан Олтой тил гуруҳига мансуб туркий тилларга ўхшаш бўлган (қаранг Шумер шили).
Шойи дастлаб, Месопотамиянинг катта қисмини эгаллашган. Мил. ав. 3-минг йилликнинг 2-чорагида (эҳтимол ундан аввалроқ) Жанубий Месопотамиянинг шим.га жойлашган шарқий сомийлар — аккадлар томонидан жан.роққа силжиганлар. Мил. ав. 2-минг йилликнинг 1-ярмида Шойи ва шарқий сомийлар ягона — аккад халқи бўлиб бирлашганлар. шаҳрида бошқа динлар қатори тангричилик ҳам тарқалган. Шумер тили Месопотамияда дин ва илм-фан тили сифатида мил. ав. ИИ—И асрларгача сақланиб қолган. Шойи Месопотамияда энг қадимий ёзув — миххатнинг ижодкорлари ҳисобланади. шаҳрининг маданий мероси ҳақида қ. БобилОссурия маданияти.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |