Швед тили — герман тилларининг шим. (скандинавия) гуруҳчасига мансуб тил; Швеция, Финландия, Норвегия, Данияда, шунингдек, АҚШ ва Канадада тарқалган. Швеция Қироллигининг расмий тили, Финландия Республикасининг 2 расмий тили. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 миллионга яқин (Швециянинг ўзида 8,6 миллиондан ортиқ) киши (ўтган асрнинг 90-йиллари).

Шведча
Миллий номи свенска
Мамлакатлар Shvetsiya bayrogʻi Швеция
Finlandiya bayrogʻi Финландия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 10 миллион (2018)[1]
Алифбоси Лотин (шведча алифбо)
Тил кодлари
ИСО 639-1 св
ИСО 639-2 сwе
ИСО 639-3 сwе

СҲ.т.нинг 6 та лаҳжа гуруҳи бор: свей (Швециянинг марказий ҳудуди — Меларен кўли атрофи), ёт (жан.ғарбий ҳудудлар), норланд (шим. ҳудуд), шарқий швед (Ботник қўлтиғи қирғоқлари), гутни (Готланд ороли), жан. швед (Сконе вилоятидаги дан тилига яқин). 1645-йилда Норвегиянинг Харедалан ва Емтланд вилоятлари Швецияга қўшиб олингач, у ерларда аралаш шведнорвег шевалари шаклланган.

СҲ.т. фонетикаси чўзиқ ва қисқа товушлар (унлилар ва ундошлар)нинг, мусиқий урғунинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Грамматик хусусиятлари: отларда умумий ва ўрта жинс (род), бирлик ва кўплик сон, 2 та келишик (умумий ва қаратқич), аниқлик ва ноаниқлик шакллари ва бошқалар мавжуд; феъллар 4 хил тусланишга эга; майл, замон, нисбат категориялари бўиича ўзгаради. Сўзлар гапда қатъий тартибда жойлашади.

Тарихий ривожланишида 2 давр: қадимий Швед тили (ИХ асрдан 1525-йилгача — Швеция мустақилликка эришгунча) ва янги Швед тили (1525-йилдан) даврлари фаркданади. Энг қадимий ёзма ёдгорликлари ИХ—ХИИ асрларга мансуб, руник ёзувдя битилган ёдгорликлардир. Лотин графикасидаги қадимий қўлёзмалар ХИИИ асрга мансуб. Швед тилидаги дастлабки босма асар 1425-йилда нашр этилган. қадимий швед ёзма тили ХИВ—ХВ асрларда ёт лаҳжаси асосида шаклланган; ҳозирги адабий тил эса ХВИ—ХВИИ асрларда свей шевалари (асосан, Стокголм шеваси) негизида шакллана бошлаган. Ёзуви лотин графикаси асосида унга 3 та ҳарф (Å, Ä, Ö) қўшган ҳолда яратилган.

Манбалар

  1. ↑ Этҳнологуэ 21ст Эдитион, ретриэвед 21 Фебруарй 2018