илур даври (СИСТЕМАСИ), силур (Буюк Британиянинг Уэлс вилоятида яшаган қад. келт қабиласи — сштурлар номидан) — Ер геологик тарихи палеозой эрасининг учинчи даври. Ордовик давридан кейин, девон давридан олдин ўтган. Радиологик усуллар билан аниқланишича, Силур даври бундан 435+5 млн. йил аввал бошланиб, тахминан 25±8,5 млн. йил давом этган. Силур даври ётқизиклари Антарктидадан ташқари барча материкларда маълум. Классик кесмалари Буюк Британия, Чехия, Швеция, Марокаш, Шимолий Америка, Урал, Сибир, Ўрта Осиё, Олтой ва Тувада ўрганилган. Силур даврида Ер пусти тузилишида кембрий ва ордовик даврларидагидек бу даврда ҳам нисбатан барқарор йирик платформалар (Шарқий Европа, Африка, Хитой, Сибир ва Шимолий Америка платформалари) бўлган. Континентлар билан денгизларнинг ўзаро жойлашуви деярли ордовик давридагидек бўлган. Энг йирик қуруклик — Гондвана материги хоз. Африка ҳудудининг катта қисми, Арабистон ярим орол, лландовери ва венлок ярусларини ўз ичига олган Ҳиндистон, Антарктида ва Бразилияни эгаллаган. Шимолий Америка ва Евросиёда қурукликнинг кичик массивлари — Гренландия, Болтиқбўйи ҳудудлари ва Ангара (Россиянинг Осиё қисмида) жойлашган бўлиб, регрессия ва трансгрессиялар натижасида Силур даврида уларнинг шакли ўзгариб турган. Материклар релефи текис бўлган. Силур даври бошларида геократик режим сўнган, ер юзаси чўкиб, глобал денгиз трансгрессиялари рўй берган. Платформа плиталари нотекис чўккан. Геосинклинал зоналарда тектоник ҳаракатлар бўлиб турган. Қурукликнинг ювилиши натижасида терриген ётқизиклар тўплана борган. Силур даврида геосинклинал тараққиёт ороген ҳаракатлар билан алмашган жойларда моласс ётқизиклари кўп бўлган. Сув остидаги вулканлар отилиши натижасида геосинклинал денгизлар туби лавалар, вулкан брекчиялари ва туфлар билан қопланган. Сув остидаги вулкан отилишларида кремнийгилли лой (балчиқ)лар тўпланиб, эффузив жинслар билан биргаликда чўкиндивулканоген формацияларни ҳосил қилган.

Силур даври иқлими. Силур даври бошларида Ерда кечки ордовик музланиш даврининг таъсири билиниб, бир мунча салқин иқлим бўлган. Кейинчалик музликларнинг эриши ва спрединг жараёнларини бошланиши, глобал трансгрессиянинг ривожланиши ҳамда иқлимни илишига олиб келган. Силур даври ётқизикдарида хилма-хил чиғанокди фаунанинг кўп тарқалгани ва денгизларда рифларнинг кўплиги лландовери охири — венлокнинг бошидан шундай илиқ иқлимнинг далилидир.

Органик дунёси. Силур даври бошларида умуртқасиз организмларнинг барча асосий синфлари шаклланган ва содда умуртқалилар пайдо бўлган. Трансгрессиялар натижасида хилма-хил фауналарнинг кўпайиши ва кенг тарқалишига қулай шароит бўлган. Эпиконтинентал саёз денгизлар ва геосинклинал сув ҳавзаларининг шелф қисмлари чиғаноқли ва маржонполипли фаунага бой бўлган. Шелф биоценозлари таркибида қориноёкли ва икки тавақали моллюскалар бўлган, тентакулитлар, бўғимоёклилар ҳам яшаган. Шелфнинг саёз зоналарида турлитуман маржонполиплар, гидроидполиплар, денгиз нилуфарлари, сувўтлар жойлашган. Табулятлар, гелиолитоидеялар ва ругозалар жуда тараққий этган. Игнатанлилардан денгиз нилуфарлари билан денгиз пуфакчалари кенг тарқалган. Силур ҳавзаларининг пелагиал зонларида фаптолитлар яшаган. Уларнинг жуда кўп қолдиқлари, асосан, юпқа балчиқларда сақланиб крлган бўлиб, қора, кремнийгилли сланецлардан иборат С. формациясини ҳосил қилади; бу формация бутун дунё бурмали областлари учун хос бўлган ётқизиқлар ҳисобланади. Силур даврида умуртқали ҳайвонларнинг икки гуруҳи — жагсизлар ва баликлар вужудга келган. Силур даври охирларида қуруклик соҳилларида ўсган дастлабки флора псилофитлар — ўцимон ўсимликлар тараққий этган. Уларнинг излари Буюк Британия, Чехия, Украина (Подолия) ва Қозоғистонда юқори силур ётқизикларида топилган.

Ўрта Осиёда Силур даври ётқизиқлари кенг тарқалган. Ўрта Тяншан, Бўкантоғ, Чатқол, Қурама тоғларида бу даврга мансуб ётқизиқлар бор. Улар, асосан, кулрангкўкимтир алевролит, аргеллит ва сланец жинсларидан тузилган бўлиб, қалинлиги 600–800 м. Жанубий Тяншан, Ҳисор, Олай, Туркистон, Зарафшон, Томди, Султон Увайс тоғларидаги Силур даври ётқизиклари қуйи (лландовери ва венлок яруслари) ва юқори бўлимларга бўлинади. Лландовери ярусига оид жинслар Олай, Туркистон тоғларида турли полимикт қумтош, алевролит, қора углеродли гил, аргиллит, серицитгилли, серициткремнийли сланецлардан таркиб топган. Нурота тоғларидаги лландовери яруси жинслари қалинлиги 700–800 м. Зарафшон, Зирабулоқ—Зиёвуддин тоғларида бу ярус ётқизиқлари сланец ва мергел, доломит, оҳактошлардан тузилган, қалинлиги 300–900 м. Венлок ярусининг юқори қисми қумтош, алевролит жинсларидан иборат, қалинлиги 180–220 м.

Фойдали қазилмалари. Силур даври ётқизиқларида турли муҳим фойдали казилмалар учрайди. Урал ва Норвегиядаги чукишшвулканоген жинсларда мис колчедан рудалари бор. Жанубий Урал ва Осиёдаги кремниили катламларда марганец ва фосфорит конлари учрайди. АҚШда (НюЁрк ва Алабама штатларида) темир рудалари, гипс ва тузлар қазиб олинмоқда. Ўзбекистон ҳудудида регионал метаморфизмдан ўзгарган. Силур даври ётқизиқлари бағрида кўплаб олтинкумуш (Нурота, Томди, Овминзатоғ, Бўкантоғ ва бошқа тоғлар) конлари; ушбу ёткизйҚлар гранитоид интрузиялари билан ёриб чиқилган чегарадош (контакт) метасоматикларида эса волфрам (Ингичка, Лангар, Қуйтош ва ҳоказо) конлари; Ҳисор, ЗирабулоқЗиёвуддин тоғларида ноёб ва нодир металлар намоёнлари маълум.