Sima Samar
Сима Самар (1957-йил 3-февралда туғилган) – миллий ва халқаро доираларда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва фаоли, шифокор. Ҳамид Карзай бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукуматида вице-президент, шунингдек, 2001-йил декабрдан 2003-йилгача Аёллар ишлари вазири бўлиб ишлаган.
| Сима Самар | |
|---|---|
дарийча: سیما سمر | |
|
Самар 2017-йилда | |
| Афғонистон Аёллар ишлари вазири | |
|
Мансаб даври 2001-йил декабр – 2003 | |
| Президент | Ҳамид Карзай |
| Ўтмишдоши | Йўқ |
| Вориси | Ҳабиба Саробий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1957-йил 3-феврал Жағори тумани, Ғазна, Афғонистон қироллиги |
| Миллати | афғон ҳазара |
| Мукофотлари |
Рамон Магсайсай мукофоти Тўғри турмуш тарзи мукофоти |


Самар Афғонистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг (АИҲРC) собиқ раиси ҳамда 2005–2009-йилларда инсон ҳуқуқларининг Судандаги аҳволи бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус маърузачиси бўлган[1]. 2012-йилда у „инсон ҳуқуқларига, айниқса, аёллар ҳуқуқларига дунёнинг энг мураккаб ва хавфли минтақаларидан бирида узоқ йиллар давом этган ва жасоратли садоқати учун“ Тўғри турмуш тарзи мукофоти билан тақдирланган.
Ёшлиги
Самар 1957-йил 3-февралда Афғонистоннинг Ғазна вилоятидаги Жағори туманида туғилган. У ҳазара этник гуруҳига мансуб. 1982-йил февралда Кобул университетида тиббиёт бўйича диплом олган. Самар Кобулдаги давлат шифохонасида шифокор бўлиб ишлаган, бироқ бир неча ойдан сўнг хавфсизлиги учун туғилган жойи Жағорига қочишга мажбур бўлган. У Марказий Афғонистоннинг чекка ҳудудлари бўйлаб беморларга тиббий ёрдам кўрсатган. Шунингдек, Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари комиссиясининг раҳбари бўлиб қолган.
Фаолияти
1984-йилда Афғонистон Демократик Республикаси ҳукумати унинг турмуш ўртоғини ҳибсга олди ва Самар ёш ўғли билан қўшни Покистонга қочди. Сўнгра Миссионерлик касалхонасининг қочқинлар бўлимида шифокор бўлиб ишлади. Аёллар учун тиббиёт муассасалари бутунлай йўқлигидан изтироб чеккан ҳолда Самар 1989-йилда Покистоннинг Кветта шаҳрида Шуҳада ташкилоти ва Шуҳада клиникасини ташкил этди. Шуҳада ташкилоти афғон аёллари ва қизларига соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш, тиббий ходимларни тайёрлаш ва таълим беришга бағишланган. Кейинги йилларда клиника/шифохонанинг қўшимча филиаллари Афғонистон бўйлаб очилди.
Сиёсий фаолияти
Ўн йилдан ортиқ қочқин сифатида яшагач, Самар 2002-йилда Ҳамид Карзай бошчилигидаги Афғонистон Ўтиш маъмуриятида Вазирлар маҳкамасидаги лавозимини эгаллаш учун Афғонистонга қайтди. Муваққат ҳукуматда у вице-президент ўринбосари, сўнгра Аёллар ишлари вазири бўлиб хизмат қилди. У Афғонистонда вазирлар маҳкамаси аъзоси бўлган 6-аёл эди[2]. У 1970-йилларда Шафиқа Зиаиэдан кейин биринчи Аёллар ишлари вазири, шунингдек, 1992-йилдан бери вазир бўлган биринчи аёл эди[3].
Сима Самар Канадада форс тилидаги газетага берган интервюсида консерватив исломий қонунларни, айниқса, шариат қонунини сўроқ остига олгани учун ўлим билан таҳдид қилиниб, тазйиққа учрагаган ва лавозимидан истеъфога чиқишга мажбур бўлган.
Самар 2002–2019-йилларда Афғонистон Мустақил Инсон ҳуқуқлари комиссиясига (АИҲРC) раҳбарлик қилди. Шунингдек, у 2010-йилда Гавҳаршод олий таълим институтини ташкил этди. Институт қисқа фаолияти давомида 1200 дан ортиқ талабани жалб қилган[4]. 2019-йилда БМТ Бош котиби Антóнио Гутеррес Самарни Федерика Могҳерини ва Доналд Каберука раҳбарлигидаги Ички кўчирилиш масалалари бўйича юқори даражадаги панелнинг саккиз аъзосидан бири этиб тайинлаган[5].
Яна қаранг
Бошқа афғон инсон ҳуқуқлари фаоллари:
Манбалар
- ↑ „Индепендент Эхперт он тҳе ситуатион оф ҳуман ригҳц ин тҳе Судан“. Оффиcе оф тҳе Ҳигҳ Cоммиссионер. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ Тҳе фирст фиве wас Кубра Ноорзаи ин 1965, Шафиқа Зиаиэ ин 1971, Анаҳита Ратебзад ин 1976, Масума Эсмати-Wардак ин 1990 анд Салеҳа Фарооқ Этемади ин 1990.
- ↑ Раҳими Фаҳима. (1977, wитҳ 1~ упдате оф 1985 бй Нанcй Ҳатч Дупреэ), Wомен ин Афгҳанистан /Фрауэн ин Афгҳанистан, Кабул
- ↑ Гаwҳаршад Институте оф Ҳигҳер Эдуcатион#Боард оф трустеэс
- ↑ Ҳигҳ-Левел Панел он Интернал Дисплаcемент Унитед Натионс, пресс релеасе оф Деcембер 3, 2019.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Сима Самар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Мс. журнали „Овозсизлар учун овоз“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-05-26 санасида архивланган) 2007-йил қиши: Сима Самар ва Мс. журнали ижрочи муҳаррири Кетрин Спиллар билан суҳбат.
- Тҳе Неw Энгланд Жоурнал оф Медиcине „Қийинчиликларга қарамай – афғон аёлларига тиббий ёрдам кўрсатиш“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-10-28 санасида архивланган) 351-жилд, 11-сон (2004).
- Самар, Сима „Афғонистонда демократик давлат ҳақидаги орзуим ушалди. Бу яна қайта рўй бериши учун мамлакатга яна бир мўжиза керак“. Опинион. Тҳе Глобе анд Маил (2024-йил 23-феврал). Қаралди: 2024-йил 23-август.
- 3-fevralda tugʻilganlar
- 1957-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Afgʻoniston ayol shifokorlari
- Afgʻoniston demokratiyasi faollari
- Afgʻonistonlik inson huquqlari faollari
- Pokistondagi afgʻon muhojirlari
- Kobul universiteti bitiruvchilari
- 21-asr afgʻon siyosatchilari
- Afgʻon ayollari huquqlari faollari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar