Simbioz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Симбиоз (юнонча: συμ-βίωσις — „биргаликда яшаш“) — икки ва ундан ортиқ турларнинг бир-бирига фойда келтириб бирга яшаши. Симбиотик муносабатлар ўсимлик билан ўсимлик, ўсимлик билан ҳайвон, ҳайвон билан ҳайвон, ўсимлик ва ҳайвонлар билан микроорганизмлар, микроорганизмлар билан микроорганизмлар ўртасида бўлиши мумкин. „Симбиоз“ терминини немис олими Ҳеинрич Антон де Барй (1879) таклиф этган.
Ўсимликлар билан микроорганизмлар ўртасидаги симбиозга микориза мисол бўлади. Бунда замбуруғ мицелийси юксак ўсимликлар илдизи билан симбиоз яшайди. Ўсимлик илдизи сув ва минерал озиқни тупрокдан шимиб олади. Замбуруғ эса тупрокдаги органик бирикмаларнинг парчаланишига ёрдам беради. Азотобактериялар дуккакли ўсимликларнинг илдизида яшаб, ҳаводаги эркин азотнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ҳайвонлар билан ўсимликлар орасидаги симбиозга мисол тариқасида бир ҳужайрали сувўтлар, айрим бир ҳужайрали ҳайвонлар, бўшлиқичлилар (гидралар, коралл полиплар), киприкли чувалчанглар ўртасидаги муносабатларни кўрсатиш мумкин. Сувўтлар коралл полиплар ҳужайраларига жойлашиб олиб, уларнинг ўсиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Ҳайвонлар (шу жумладан, одам) билан микроорганизмлар ўртасида ҳам симбиоз кенг тарқалган. Ичак микроорганизмларининг овқат ҳазм қилишда иштирок этиши бунга яққол мисол бўлади. Айрим ҳашаротлар ичагида селлюлозанинг ҳазм бўлиши ичакда яшайдиган ачитқи замбуруғлари ажратиб чиқарадиган ферментлар билан боғлиқ. Худди шунга ўхшаш симбиоз кавш кайтарувчи сут эмизувчилар билан улар ошқозонида яшайдиган инфузориялар орасида ҳам мавжуд.
Организмлар ўртасидаги симбиотик муносабатлар эволюсия жараёнида катта аҳамиятга эга. ХИХ асрнинг 60-йилларида рус олими А. С. Фаминсин лишайникларни симбиоз яшайдиган организмлардан иборат эканлигини аниқлаган. ХХ аср бошларида К. С. Мережковский бу хилдаги эволюсия жараёнини симбиогенез деб атаган. Ҳозирги замон биологиясида симбиозга ҳар хил турларга мансуб организмлар ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар (паразитизм, комменсализм, мутуализм) тарзида қаралади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |