Simenava
Сименава (“панжара арқони”) - гуруч сомонидан тўқилган ва қоғоз боғич билан боғланган арқон бўлиб, ундан синтоизмда муқаддас жой ҳудудини белгилашда фойдаланилади. Сименава одатда синтоизм ибодатхонасига кириш қисмидаги дарвоза - “торий”га боғлаб қўйилади. Шунингдек, синтоийлик э’тиқоди бўйича ками - аждодлар руҳи яшайди ёки жойлашади, деб ҳисобланадиган жойлар - дарахт, тош кабилар ҳам айнан сименава, я’ни махсус арқон билан ўралган бўлади. Афсонага кўра, ушбу махсус арқон билан ўралган дарахтни кесиш кишига бахцизлик келтиради[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 343.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |