Симфония (қадимги юнонча: συμφωνία — „оҳангдошлик“) — симфоник мусиқанинг етакчи жанри, композиторлик йўналишидаги чолғу мусиқанинг олий шакли. Симфоник оркестр ижросига мўлжалланган; баъзи симфонияларда хор ва яккахон хонандалар ҳам жалб этилади. Бундан ташқари, торли оркестр, пуфлама созлар оркестри ва бошқа оркестрларга мулжалланган Слар ҳам учрайди. Симфониянинг мумтоз шааааакли умумий ғоя ва яхлит драматургияга асосланган 4 қисмли туркумни ташкил этади: 1-қисми — мавзуларнинг қарама-қаршилиги ҳамда жадал ривожи билан боғлиқ бўлади; 2-қисми — лирик чекиниш вазифасини бажаради; 3-қисми — менуэт ёки скерсо ҳарактерида ёзилади; 4-қисми — кўпинча тантанавор, жўшқин хотимадир.

„Симфония“ атамаси Европа мамлакатларида турли маъноларда қўлланган. Й. Гайдн, В. Моцарт ва, айниқса, Л. Бетховенлар Снинг классик намуналарини яратди. ХИХ аср композиторларидан Ф. Шуберт, Г. Берлиоз, И. Брамс, А. Дворжак, симфония Франк, А. Брукнер, Г. Малер, А. Бородин, П. Чайковский, А. Скрябин ва бошқа симфония ривожига муҳим ҳисса қўшган, жанрнинг мавзу ва мазмунини бойитган. ХХ аср комлозиторлари ижодида симфония янги босқичга кўтарилди. Н. Мясковский, Д. Миё, симфония Прокофев, Я. Сибелиус, П. Хиндемит, Д. Шостакович, И. Стравинский, Б. Мартину, А, Онеггер, А. Шниткелар симфония усталари сифатида танилган.

Ўзбекистонда 1930-йиллардан симфоник мусиқанинг жадал ривожланиши Снинг пайдо булишига замин бўлди (Г. Мушелнинг 1симфонияси, 1938). Кейинги йилларда йирик мавзулар, фалсафий гояларни мужассамлантирувчи жанр сифатида симфонияга қизиқиш кучайди (Мушелнинг 2 ва 3 симфониялари, М. Штейнбергнинг 5 С—рапсодияси, М. Ашрафийнинг 1ва 2симфониялари ва бошқалар). 1960-йилларнинг 2-ярмида Ўзбекистонда дастурли симфония равнақ гопиб, Б. Зейдман, Р. Ҳамроев, Б. Гиенко ва бошқалар симфониялар ижод қилишди. 19702000-йилларда Р. Вилданов (4 та), Сайфи Жалил (2 та), Т. Қурбонов (10 та), М. Тожиев (19 та), Ик. Акбаров (3 та), М. Маҳмудов (3 та), Н. Ғиёсов (12 та) ва бошқа композиторлар симфония яратганлар.

Симфонияга яқин услубда яратилиб, ундан ҳажман кичиклиги, мазмуни ва баёни соддалиги билан фарқ қилувчи асар симфониетта деб аталади.

Ҳаволалар

Манбалар