Simirenko
Симиренко, Симиренко ренети — кечпишар олма нави. Млиев тажриба ст-яси (Черкасси вилояти)да украин олими ва помологи Л. П. Симиренко (1855—1920) томонидан яратилган. Ўрта Осиёга ХХ аср нинг бошларида келтирилган. Дастлаб Тошкент, Самарқанд ш. атрофларида экилган. Дарахти ўртача бўйли, кучли пайвандтагда бал. 6–7 м га боради. Шохшаббаси кенг, ўртача шохланган. Меваси йирик, ўртача вазни 120 г (400 г гача боради). Пусти яшил, оқ нукталари бор, офтобга караган томони сариқ ранг, эти кўкимтироқ, қаттиқ, серсув, мулойим, нордонроқширин, хушбўй таркибида 12,7% канд, 0,63% кислота мавжуд. Ўзбекистонда С. нави ХХ асрнинг 70й.ларида боғларда ўстирилиши жиҳатидан 1-ўринни эгаллаган (жами боғларнинг 36,6%). Меваси сентабр охири — октабр бошларида узилади. 4—6 ой яхши сақланади. Ёввойи олмага пайванд қилинган кўчати 5—6 йили, паст пайвандтагда 3—4 йили ҳосил беради, 8—9йили тўлиқ ҳосилга киради. Тупидан 145–300 кг гача ҳосил олинади. К,ишки олма навлари орасида товар маҳсулоти сифати бўйича биринчи ўринда туради. Дарахти совуққа чидамли (—26° гача чидайди). Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экилади ва мўл ҳосил олинади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |