Simnon ustoni
Симнон устони — Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган. Ушбу вилоят шимолдан Мозандарон устони, Гулистон устони ва Шимолий Хуросон устони, жанубдан Исфаҳон устони, шарқдан Хуросони Ризовий устони ва ғарбдан Теҳрон устони ва Қум устони билан чегарадош. Вилоятда 5 та туман, 13 та бахш, 29 та қишлоқ ва 17 та шаҳар мавжуд.
| Устон | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Симнон |
| Расмий тили | форсча |
| Аҳоли | 589 742 |
| Зичлиги | 6 киши./км² |
| Миллатлар таркиби | асосан курдлар, озарбайжонлар ва форслар |
| Динлар таркиби | асосан мусулмонлар |
| Майдони | 97491 км² |
| Харитада | |
Иқлими
Симнон вилоятининг об-ҳавоси шимолдан Элбурс тоғ тизмаларига ва жануби-шарқдан Дашти Кавир чўлига яқинлиги сабабли иссиқ ва қуруқ. Бундан ташқари, вилоятнинг денгиздан узоқда жойлашганлиги, тоғларнинг баландлиги, шамолларнинг эсиши ҳам вилоят иқлимига ўз таъсирини ўтказади. Вилоятга шимолдан кириб келадиган ҳаво оқими туфайли куз ва қиш ойларида ҳаво совуқ бўлади. Чўл томонидан эсадиган шамоллар эса йилнинг иссиқ ойларида ҳаво ҳарорати ва қуруқлигининг ошишига сабаб бўлади. Қисқа қилиб айтганда, тоғли ҳудудларда ҳаво совуқ, тоғ этакларида ҳаво мўтадил ва чўлга яқин ҳудудларда ҳавонинг ҳарорати юқори ва энг муҳими ҳавонинг қуруқлиги бу вилоят иқлимнинг асосий хусусиятларидандир.
Географияси
Симнон вилоятининг ўрмонлари табиий ва сунъий ўрмонларга бўлинади. Табиий ўрмонлар ҳудудининг майдони 225 000 га ерни ва сунъий ўрмонлар ҳудудининг майдони 6626 га ерни ташкил этади. Яйловлар вилоятнинг шимолий чегараларида жойлашган [1].
Манбалар
- ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 139-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.