Симподий (юн. сйн — бирга ва подос — оёқ, бу ерда ўқ) — ўсимликларнинг ўқ органи (поя, шох, илдизпоя); бир неча учки меристема тўқималарининг навбат билан фаолият кўрсатиши туфайли шаклланади. С. — кўпчилик баргли дарахтлар, буталарнинг пояси ва шохлари; кўпчилик кўп йиллик ўтларнинг илдизпояси.