Sin (sulola)

Син (айнан — тоза) — Хитойда ҳукмронлик қилган мазкур императорлари сулоласи (1644 - 1911). Син сулоласи ҳукмронлигини 4 та йирик даврга бўлиш мумкин: 1) манжурларнинг Хитойга бостириб кирганидан Мин давлати чегараларида Син тузумини ўрнатилишигача (1644—83; Шунчжи ва Канси ҳукмронлиги); 2) ХВИИ асрнинг 80-йилларидан ХВИИИ асрнинг 70-йилларигача — Хитойда Син тузумининг нисбатан турғун ички сиёсати ва Халхадаги мўғул князликлари, Амурдаги рус қишлоқлари, Жунғор хонлиги, Тибет, Шарқий Туркистон, Ветнам, Бирма, Непал ва бошқаларга нисбатан босқинчилик юришлари (Канси, Юнчжен ва Сянлун ҳукмронликлари) даври; 3) ХВИИИ асрнинг 70-йилларидан ХИХ асрнинг охиригача, яъни Син монархияси ХХ аср ўрталарида капиталистик давлатлар агрессияси натижасида ички низоларнинг кучайиши (Сянлун, Сзяцин, Даогуан, Сянфин, Тунчжи, Гуансюй ҳукмронликлари) дав-ри; 4) 1894—95 йиллардаги Япония— Хитой урушидан Синларнинг тахтдан воз кечгунларигача бўлган давр. Син им-перияси империалистик давлатларнинг ярим мустамлакасига айланган. Синхай инқилоби натижасида Син сулоласи ҳукмронлиги ағдариб ташланган (сўнгги манжур императори Пу И 1912-йил 12 февралда тахтдан расман воз кечган).
Син сулоласи императорлари
1. Шунчжи (1638-1644-1661).
2. Канси (1654-1661-1722).
3. Юнчжен (1678-1722-1735).
4. Сянлун (1711-1735-1796-1799).
5. Сзяцин (1760-1796-1820).
6. Даогуан (1782-1820-1850).
7. Сянфен (1831-1850-1861).
8. Тунчжи (1856-1861-1875).
9. Гуансюй (1871-1875-1908).
10. Пу И (1906-1908-1912-1967).
Яна қаранг
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Шодмон Воҳидов, Алишер Қодиров "Шарқнинг машҳур сулолалари".
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |