Синапс тузилиши
иккита нейрон
Синапс

Синапс (қадимги юнонча: сйнапсис — уланиш, туташиш) — нерв ҳужайралари (нейронлар)нинг ўзаро ва ижрочи органлар ҳужайралари билан туташган жойи. Синапс сигналларни импулсларга айлантиради ва узатади. „Синапс“ терминини биринчи бўлиб инглиз физиологи Чарлз Шеррингтон нейронлараро алоқани тушунтириш учун қўллаган (1897). Синапс ёрдамида нейронлар бир-бири билан боғланади. Натижада нерв системасининг активлиги ва бош миянинг интегратив фаолияти кучаяди. Синапс синаптик учлар, икки ҳужайра оралиғидаги синаптик тирқиш (бу 200 Å, баъзи синапсларда 1000 Å ва ундан ортиқ)? ва синаптик учларга тегиб турувчи ҳужайра қисми киради. Нейронлараро синапс, одатда, бир нерв хужайраси аксонининг тармоқлари ва тана, дендритлар ёки бошқа нейрон аксони вужудга келтиради; ҳужайралар оралиғида синапс тирқиши бўлиб, бу тирқиш орқали қўзғалиш медиаторлар (кимёвий синапс), ионлар (электр синапс) ёки иккаласи (аралаш синапс) ёрдамида узатилади. Синапс функсионал аҳамиятига кўра, ҳужайра фаолиятини активлаштиради ёки тормозлайди. Электротоник Синапсда қуйи молекуляр бирикмалар бир ҳужайра ситоплазмасидан иккинчисига тўғридан-тўғри ўтиш имкониятига эга. Электротоник синапс сигналларнинг тез ва ўзгармасдан, кимёвий синапс эса фақат бир томонга узатилишини таъминлайди. Ҳужайрани тормоз ҳолатига олиб келадиган синапс ҳам бор. Булар тормозловчи синапс деб аталади ва шулар ёрдамида қўзғалган ҳолат гўё „йўқотилади“. Бу билан нерв ҳужайралари ўта қўзғалишдан сақланади. Ҳужайралар ўртасидаги синаптик алоқа нерв ҳужайраларининг функсионал бирлашишида, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг йўналишини, шунингдек, организмнинг таъсирловчига нисбатан бўлган реаксиясини таъминлашда муҳим рол ўйнайди.

Синапслар 3 қисимдан иборат : 1 пресинаптик мембрана , 2посцинаптик мембрана, 3 синаптик ёриқ . Пресинаптик мембрана -бу биринчи нейрон аксон учлари бўлиб уерда визикуллар бўлади (пуфакчалар) визикулаларда эса нейромедиатир моддалари бўлади . Посцинаптик мембрана — иккинчи нейрон ёки ҳужайра қисми бўлиши мумкин, бу мембранада ресепторлар жойлашганда бўлади оқсил моддалари бўлиши мумкин . Снаптик ёриқ- 20-50 нм бўлади ва медиатрлар шуерда посрсинаптик мембранага ўтади.