Burgalar
Бургалар (лотинча: Сипҳонаптера) — қон сўрувчи ҳашаротлар туркуми. Узунлиго 1–6 мм, урғочиси эркагидан йирикроқ. Танаси икки ёндан кучли сиқилганлигидан ҳайвонларнинг юнги ва пати орасида енгил ва тез ҳаракат қилади. Қанотлари иккиламчи редуксияга учраган. Кўпчилик турларининг бир жуфт оддий кўзи бор. Оғиз органи кесувчи — санчувчи — сўрувчи типда. Оёқлари (айниқса кейингиси) яхши ривожланган, сакровчи. Урғочилари пол тирқишлари, тўшамалар ости, девор ёриқлари ёки кемирувчилар инига бир неча ўнта тухум қўяди. Тухумлардан оёқсиз, чувалчангсимон, танаси тук билан қопланган қуртлар чиқади. Улар пилла ичида ғумбакка айланади. Қуртлар ҳайвонларнинг органик қолдиқлари ва чириндилар, жумладан Б. ахлати билан озиқланади. Б. 3 йилгача, одам бургаси эса 2 йилгача яшайди. 1400 га яқин тури, шундан 310 тури Ўрта Осиёда учрайди. Б. иссиқ қонли ҳайвонлар ва одамда паразитлик қилади.
| Бургалар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||

Кенг тарқалган турлари:
- одам бургаси (лотинча: Пулех ирританс)
- ит бургаси (лотинча: Cтеноcепҳалидес cанис)
- каламуш бургаси (лотинча: Cератопҳйллус фасcиатус)
- олақурт (лотинча: Вермипсйлла алаcурт)
Одам ва каламуш Бургалари одамга ўлат ва терлама касаллиги қўзгатувчиларини юқтиради.
Баъзи Б. гелминтларнинг оралиқ хўжайини ҳисобланади. Одам Б.и қаровсиз қолган уйларда кўп учрайди. Қарши кураш чоралари: уй-жойларни тоза тутиш, полни карболнинг 2—5%ли эритмаси билан ювиш, девор ва полдаги ёриқларни керосинга ҳўлланган латта билан артиш, Б. учрайдиган жойларга пиретрум ва хлорпикрин сепишдан иборат[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бургалар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |