Sitokimyo
Ситокимё (сито... ва кимё) — ситологиянинг бўлими, ҳужайра тузилмаларининг кимёвий таркиби, ҳужайрада кимёвий бирикмаларнинг синтезланиши, тақсимланиши ва фаоллигини, хужайра функсиясига караб уларнинг ўзгаришини ўрганади. С. соҳасидаги тадқиқотлар ХИХ асрнинг ўрталаридан ХХ аср ўрталаригача айниқса жадал ривожланган. С. тадқиқотлари ҳужайра таркибий қисмларининг муайян бўёқлар билан бўялиши ва, аксинча, бошқа бўёқлар таъсир қилмаслигига асосланган. Нуклеин кислоталарининг ирсиятдаги аҳамиятини тушунтириб берилиши, оқсил молекулалари миқдорий ўзгаришларининг ҳужайра функсионал фаоллигига боғлиқлиги аниқланиши, ҳужайра сиклини ўрганиш С.нинг энг катта ютукдаридир. Иммуноцитокимё, электрон микроскопик ситокимё С.нинг энг истикболли соҳалари ҳисобланади. Тўқима структураларини С. методи ёрдамида ўрганиш гистокимё дейилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |