Sivas qatliomi
Сивас қатлиоми, Сивас қирғини, Сивас воқеалари, Мадимак қирғини ёки Мадимак воқеалари – 1993-йил 2-июлда Сивасда ўтказилган Пир Султон Абдал фестивали вақтида радикал исломчи гуруҳ томонидан Мадимак меҳмонхонасининг ёқиб юборилиши оқибатида асосий қисми турк алавийларидан бўлган 33 нафар ёзувчи, шоирлар ҳамда файласуфлар, меҳмонхона ходимларининг ўлими ҳамда тутундан бўғилиб ҳушларини йўқотишига олиб келган ҳодиса[1].
Қатлиом вақтида ташқарига тўпланган ҳужумчилардан 2 нафари ҳалок бўлди. Аҳолининг кўпчилик қисми полиция ва назоратчилар қаршилик кўрсатмай, қирғинга имкон берган, деган фикрни ёқлайди. Қирғинда оғир жароҳатлар билан қутулиб қолган ёзувчи ва публицист Азиз Несин можаролардан кейинги интервюда ўша вақтдаги Туркия президенти Сüлейман Демирел ҳамда коалициён ҳукумат раҳбарлари Тансу Çиллер билан Эрдал İнöнüни қаттиқ қоралаб, „Бир давлат бор, дердим мен. Бир давлат бор, ишониш мумкин бўлган бир давлат. Яхшими-ёмон, хато қиладими-тўғрими – аммо давлат бор. Албатта, бунинг олдини олади. Бунчалар тоқат қилинмайди, деб ўйлардим. Адашибман!“ деган[2][3].
Қатлиом
Пир Султон Абдал маданият жамияти томонидан уюштирилган Пир Султон Абдал фестиваллари доирасида кўплаб санъаткорлар ва зиёлилар ўша пайтдаги Сивас губернатори Аҳмет Карабилгиннинг махсус меҳмони сифатида Сивасга келишди. Маданият маркази ичида қарама-қарши гуруҳ билан келиб чиққан тош ва таёқлар билан тўқнашув кучайиб кетмай туриб полиция томонидан куч билан бостирилди[4].
Азиз Несин томонидан "Нега минг йиллик Қур’онга ишонишим керак? Шунинг учун мен мусулмон эмасман" дея айтилган сўзлар газеталарда акс-садо бериб, воқеани янада жадаллаштириб, кескинликни кучайтирди. Минглаб одамлардан иборат мухолиф гуруҳ Маданият марказини тарк этиб, Ҳукумат майдонига қайтиб келди. Ҳукумат саройини тошбўрон қилиб, шиорлар айта бошлаган ҳужумчилар, сўнг Мадимак меҳмонхонаси яқинига етиб, „Шайтон Азиз!“, „Сивас Азизнинг қабри бўлади!“ шиорлари билан шовқин кўтаришда давом этди. Бу каби сўзлардан сўнг давлат ва режимга қаратилган „Дунёвийлик лаънат бўлсин!“, „Мусулмон Туркия!“, „Яшасин шариат!“ шиорлари янгради[5].
Оломон дастлаб Мадимак меҳмонхонаси олдидаги машиналарга ўт қўйди ва меҳмонхонани тошбўрон қилди. Меҳмонхонадагилар қутқарилишни кутишган. Ҳужумчилар ҳали Мадимак меҳмонхонасини ёқиб юбормаган вақтдаёқ Азиз Несин Анқарага, Бош вазир ўринбосари Эрдал İнöнüга қўнғироқ қилиб, „Бизни қутқаринг“ деб ёрдам сўради. Инöнü эса „Хавотир олманг, керакли чора-тадбирларни бошладик“ деб жавоб берди. Аммо кейинроқ Мадимак меҳмонхонаси пардалар ва пастки қаватидаги буюмлари билан бирга ёндирилган. Ҳужумчилардан баъзилари „Аллоҳим, бу сенинг оловинг! Ичкарига юбор!“, „Бу дўзах олови!“, „Шайтон Азиз!“ деганига гувоҳ бўлинди. Узоқ кутиш сабаб қарши чоралар кўрилмагани туфайли меҳмонхонадаги одамларни қутқариб бўлмади. Ораларида Асıм Безирcи, Несими Çимен, Муҳлис Акарсу, Метин Алтıок ве Ҳасрет Гüлтекин бўлган меҳмонхонада қўним топганларнинг 35 нафари тутундан ёниб ёки бўғилиб ҳаётдан кўз юмди. 51 киши, жумладан Азиз Несин ҳам, ўз ҳаракатлари билан оғир тан жароҳатлари олиб қутулиб қолган. Ўт ўчирувчи нарвони билан ёнғиндан қочмоқчи бўлган Азиз Несин зинапоядаги офицер томонидан калтакланган ҳамда зинапоядан ўт ўчирувчи машина атрофида тўпланган тажовузкор оломон томон итарилган. Полиция аралашуви билан бошидан яраланган Азиз Несин линчга уринишдан қутқариб қолинди. Жароҳатланганлар полиция машиналарида тиббиёт факултети касалхонасига етказилган[6][7][8].
Қатлиом ва тартибсизликлар натижасида 33 меҳмон, 2 меҳмонхона ходими ва 2 ҳужум қатнашчиси ўлди. Кечаси маҳаллий ҳукумат томонидан эълон қилинган „2 кунлик комендантлик тартиби“ билан ҳарбийлар шаҳарда ҳукмронлик қилди.
Иддаолардан бирига кўра, Сивас қатлиоми Махсус кучлар томонидан режалаштирилган[9].
Қурбонлар
Фестивал қатнашчилари
- Муҳлис Акарсу - 45 ёшда, санъаткор[10]
- Муҳибе Акарсу - 44 ёшда, Муҳлис Акарсунинг рафиқаси
- Гüлендер Акçа - 25 ёшда
- Метин Алтıок - 53 ёшда, шоир, ёзувчи, файласуф
- Меҳмет Атай - 25 ёшда, журналист, фотограф санатçıсı
- Сеҳергüл Атеş - 30 ёшда
- Беҳçэт Сефа Айсан - 44 ёшда, шоир
- Эрдал Айранcı - 35 ёшда
- Асıм Безирcи - 66 ёшда, тадқиқотчи, ёзувчи [11]
- Белкıс Çакıр - 18 ёшда
- Серпил Cаник - 19 ёшда
- Муаммер Çиçэк - 26 ёшда, актёр
- Несими Çимен - 62 ёшда, шоир, санъаткор
- Cарина Cуанна Тҳуижс - 23 ёшда, нидерландиялик академик [12]
- Серкан Доğан - 19 ёшда
- Ҳасрет Гüлтекин - 22 ёшда, шоир, санъаткор
- Мурат Гüндüз - 22 ёшда
- Гüлсüм Карабаба - 22 ёшда
- Уğур Кайнар - 37 ёшда, шоир
- Асаф Коçак - 35 ёшда, карикатурачи
- Корай Кая - 12 ёшда
- Менекşэ Кая - 15 ёшда
- Ҳандан Метин - 20 ёшда
- Саит Метин - 23 ёшда
- Ҳурие Öзкан - 22 ёшда
- Еşим Öзкан - 20 ёшда
- Аҳмет Öзюрт - 21 ёшда
- Нурcан Şаҳин - 18 ёшда
- Öзлем Şаҳин - 17 ёшда
- Асуман Сиври - 16 ёшда
- Ясемин Сиври - 19 ёшда
- Эдибе Сулари - 40 ёшда, санъаткор
- İнcи Тüрк - 22 ёшда, Гази университети Фармацевтика факултети талабаси
Меҳмонхона ходимлари
- Аҳмет Öзтüрк - 21 ёшда
- Кенан Йıлмаз - 21 ёшда
Қатлиом иштирокчилари
Қўзғолондан кейинги воқеалар
Баёнотлар
Ўша вақтдаги президент Сüлейман Демирел қирғинни
Манбалар
- ↑ „Сивас Катлиамı'нıн 30. йıлı: Мадıмак Отели'нде нелер яşандı?“. тр.эуронеwс.cом (2-июл 2023-йил). 2024-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2024-йил.
- ↑ „Пир Султан Абдал Кüлтüр Дернеğи“. пирсултан.нет (18-июн 2010-йил). 5-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Азиз Несин - Сивас Катлиамı'ндан Сонра Яптığı Басıн Аçıкламасı“. ёутубе.cом. 21-март 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сивас катлиамı курбанларıнı анıёруз“. CННтурк. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ „Мадıмак катлиамıнıн ардıндан ҳанги газете не язмışтı?“ (туркча). Т24. 6-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ „28 Şубат Белгесели - 1. Бöлüм“. 9-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ „Бир Мазлум'ун 'феряд-ı исян'ı“. радикал.cом.тр. Радикал Газетеси. 8-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ „Cан Дüндар - "О" гüн“. 3-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ „Бу кадарıнı биз биле беклемиёрдук“. сабаҳ.cом.тр. 3-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июн 2024-йил.
- ↑ Мадıмак Янгıнı Сивас Катлиамı Давасı. Анкара Баросу Яйıнларı — 109-110-бет.
- ↑ „Сивас 1993: Мадıмак Отели'нде не олду?“. ббc.cом (4-сентябр 2016-йил). 10-сентябр 2016да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сивас'та не олмуşту?“. Т24 (4-июл 2020-йил). 14-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2024-йил.
- ↑ „Сивас Катлиамı'нıн фаили Аҳмет Туран Кıлıç öлдü“ (туркча). биргун.нет (26-июн 2023-йил). 26-июн 2023-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2024-йил.
- ↑ 14,0 14,1 [урл=ҳттпс://www.cумҳуриет.cом.тр/туркие/мадимак-отелини-якмая-гелен-ики-киси-докуз-йил-сонра-аниттан-калдирилди-1934680 „Мадıмак Отели’ни якмая гелен ики киşи, докуз йıл сонра анıттан калдıрıлдı“] (туркча). cумҳуриет.cом (5-ноябр 2022-йил). 26-июн 2023-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2024-йил.