„Слеэпинг Беаутй“ (Ҳенрй Мейнелл Рҳеам, 1899)

„Уйқудаги малика“ (франсузча: Ла Белле ау боис дормант — „Ўрмонда ухлаётган гўзал“[1][2]; инглизча: Тҳе Слеэпинг Беаутй — „Уйқудаги гўзал“; олмонча: Дорнрöсчен  — „Жажжи, тиканли атиргул“) — европа халқлари орасида кенг тарқалган эртак. Муаллифи номаълум. Эртакда бадхоҳ пари томонидан юз йиллик уйқу домига маҳкум этилган гўзал малика тасвирланади. Эзгу пари малика уйғонганида ёнида ҳеч ким бўлмаслигидан даҳшатга тушмаслиги учун сеҳр-жоду ёрдамида сарой ва ўрмондаги жамики тирик жонни ухлатиб қўяди. Малика сўнгида кўркам шаҳзода томонидан уйғотилади.

Аарне–Тҳомпсон классификацияси бўйича эртак 410-рақамга эга[3].

Эртак асосида бир неча кинофилм, мултфилм, телесериал, видеоўйин ҳамда балет тайёрланган.

Манбалар

  1. ↑ Анита Мосс. Тҳе Фамилй оф Сториэс: Ан Антҳологй оф Чилдрен'с Литературе (инглизча). Ҳолт, Ринеҳарт анд Wинстон, 1986 — 90-бет. ИСБН 978-0-03-921832-4. 
  2. ↑ Ф. П. Терзуоло. Éтудес сур ле Диcтионнаире де л'Аcадéмиэ Франçаисе (франсузча), 1864 — 62-бет. „[...] эхаcтемент cомме он дит : Ла Белле ау боис дормант, cе қуи не веут пас дире ла белле ау боис қуи дорт, маис ла белле қуи дорт ау боис [...]“ 
  3. ↑ Ҳеиди Анне Ҳеинер, „Талес Симилар то Слеэпинг Беаутй“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-30 санасида архивланган)