Soʻgʻd

Суғд, Сўғд, Суғуд – Марказий Осиёдаги қадимий тарихий-маданий вилоят. Илк бор милоддан аввал ВИИ-ВИ асрларда қадимий „Авесто“да тилга олинган. Бу ном ХХ аср бошларигача сақланган.
Тарихи
„Суг'д Миллатининг ʻзининг маъноси фанда ҳар хил талқин қилиб келинади. Масалан, Сўч —Сўз – „куймоқ, ёнмоқ, порламоқ“ деб изоҳланган. Бундан Суғдни „Муқаддас илоҳий олов (Зардуштийлик тасаввурига кўра) билан покланган ер“ каби маънода талқин этишга ҳаракат қилинган (В. Томашек). Яна бир изоҳга кўра, „Суғд“ сўзи сернам, унумдор ер деб тушунилади. Бунга ҳозирга қадар пастлик, сув йиғиладиган ер „С, Суғут“ деб номланишини далил қилиб кўрсатилади. Авестода Суғд мамлакат номи сифатида бир марта учрайди. „Ардвисура Яшти“ —(„Обон Яшт“) ва Ардви (Амударё) Ишката, Парута, Моури, Сугуда ва Хваразм томон ҳаётбахш сувларини элтади, дея таъкидланади. Авестонинг Видевдат наскида эса Ахурамазда яратган эзгу юртлардан бири Гава дейилади ва у ерда суг'длар яшайди деб кўрсатилади[1].
Жойлашуви
Сўғдиёнанинг маркази Мароқанда шаҳри бўлган. Мароқанданинг қолдиқлари – бу ҳозирги Афросиёб шаҳар харобаларидир. Аҳамонийлар даврида бу шаҳарнинг майдони 219 гектардан иборат бо'либ, у мудофаа деворлари билан ўралган эди. Юнон тарихчиларининг ма'лумотларига қараганда, Мароқанданинг узунлиги 11 км га яқин бўлган ташқи девори ва қўрғони бўлган. Сўғдиёнанинг марказий шаҳарлари қаторига Қарши атрофидаги Ерқўрғон, Қашқадарёнинг шарқий қисмидаги Узунқир ёдгорликларини ҳам киритиш мумкин. Бу ёдгорликларда олиб борилган археологик тадқиқотлар қадимги Сўғдиёна аҳолисининг хўжалиги ва маданиятини чуқурроқ ўрганиш имконини беради.
Тарих манбааларида учраши
„Авесто“нинг „Яшт“ китобида тилга олинган „Сўғд макони Гава“- Сўгдиёнанинг энг қадимги вилояти бо'лиши мумкин. Баъзи маълумотларга кўра, Гава (Гау) – „буқа“, „пода“ деган маъноларини билдириб, у Қашқадарё воҳаси билан бог'ланади. Бу сўз вилоятнинг жуда кўп географик номларида такрорланиб сақланган. Қадимги юнон тарихшунослари Сўг'диёнани Бақтрия ёки сак-массагетларига нисбатан камроқ тилга олганлар. Македониялик Искандар юришларидан сўнг Сўг'диёна ҳақида маълумотлар анча то'лиқроқ бо'либ, кенгайиб боради[2]. Сўғдиёна – бу Зарафшон, Қашқадарё воҳаларида жойлашиб, жануби-шарқда Бақтрия ва шимоли-г'арбда Хоразм билан чегарадош бўлган. Қадимги замонларда ҳам Сўғдиёна муҳим савдо ё'лларининг чорраҳасида жойлашган. Сўғдиёна ҳақида „Авесто“, Геродот ва Аҳамонийлар даври ёзувларида ма'лумотлар берилган[3].
Милоддан аввал ВИ асрда Аҳамонийлар сулоласи вакилларининг қоятош хотирот битикларида Сугуда шаклида қадимий Эрон салтанатига тобе қилинган сатрапликлардан бири, мамлакат номи сифатида қайд этилган. Юнон манбаларида – Согдианой. Бу шакл юнонлар томонидан сўз таркибидаги – анака – тегишлилик, мансублик маъносини билдирувчи нисбат қўшимчасини сўз ўзагига қўшиб юборишдан пайдо бўлган. Хитой манбаларида – Сули. Суғд ёзуви ёдгорликлари мамлакат номини Суғд ёки Сғуд шаклида кўрсатади.

Суғдик ёки Сғудик, Суғдиёнак – Сғудиёнак шакллари „Суғдга оид“, „Суғдий“ каби маъноларда қўлланади. Ўрта асрларда арабий, форсий, туркий манбалар мамлакат номини „Суғд“ шаклида қўллайди.

645—654-йилларда
Суғд мамлакати (пойтахти – Самарқанд, 645—654 йилларда Кеш) 3 та тарихий-географик ҳудудни бирлаштирган. Самарқанд Си, Бухоро Си ва Кеш-Нахшаб Си. Ҳар 3 қисм ўзаро табиий чегарага ҳам эга эди: Зарафшон тоғ тизмалари Самарқанд ва Кеш-Нахшаб ўртасини Карманадан кейин Малик чўли Бухоро ва Самарқанд Сини ажратиб турган.
Буюк ипак йўлининг марказий тармоқлари Суғд орқали ўтган. Натижада Суғд халқаро савдо муносабатларида муҳим ўрин тута бошлаган. Буюк ипак йўли бўйлаб Суғд савдогарларининг қишлоқлари, шаҳарларида эса уларнинг маҳаллалари пайдо бўлган. Суғдий тили халқаро тил ролини ўйнаган. Бу ҳол Хитой сайёҳлари томонидан Суғд чегаралари ҳақида нотўғри тасаввурлар ҳосил қилган (Сюан Сзан).


Суғд милоддан аввал ВИ-ИВ асрларда аввал аҳамонийларга, сўнгра милоддан аввал 329-йилда Искандар Макадоний салтанатга, унинг давомчиси Салавк давлатига, Юнон-Бақтрияга тобе бўлган.
Милоддан аввалги ИИ-И асрларда
Милоддан аввал ИИ-И асрлардан бошлаб Суғд ўз мустақиллигини тиклашга киришган. Унинг марказий ва маҳаллий тангалари зарб қилина бошлаган. Суғд аста-секин ҳар 3 қисмни ўз атрофига тўплаган конфедератив давлат уюшмасига айланиб борган.
Милодий И-В асрларда Суғд кушонлар, хионийлар, абдаллар, кидарлар таъсирида бўла туриб, ўз нисбий мустақиллигини сақлаб келди. Суғд конфедерацияси милодий ВИ аср ўрталаридан ВИИИ аср бошларигача сиёсий жиҳатдан кучайиб борган. Араб истилосининг бошланғич давридан (ВИИИ аср 1-чорак), то Суғд подшоҳи Турғар даври охиригача (738—759 йиллар) Суғд ўзининг конфедератив хусусиятини сақлашга ҳаракат қилган. Турғардан кейин Суғдда ихшидлик сиёсий ҳокимият тугаб, мамлакат халифалик таркибига сингдирилган.
ИВ-ВИИИ асрларда
ИВ-ВИИИ асрларда сўғдлар Узоқ Шарқ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари савдосида асосий воситачи бўлганлар ва бутун Буюк ипак йўли бўйлаб мунтазам халқаро карвон савдосини ташкил этганлар. Сўғд бу даврларда бекликлар ва эркин шаҳарлар ҳамдўстлигидан иборат бўлган ва улар орасида Самарқанд, Маймурғ, Кеш, Нахшаб, Иштихон, Кушания, Бухоро, Амул ва Андхой ажралиб турган. Хитойгача бўлган бутун йўл бўйлаб, жанубдаги Хотан ва Шарқий Туркистон орқали Лоб Нор ва Еттисув шимолигача сўғд мулкий ҳудудлари таркиб топган ва улар ХИИ асргача мавжуд бўлган. Сўғдларнинг Турон ва Хитойдаги энг йирик мулклари уларнинг алоҳида жамоалар бўлиб яшаган Куча, Чанан, Ланчжоу, Дунхуан, Лоян каби шаҳарларда мавжуд бўлган. ИВ асрда Дунхуаннинг ўзида сўғд жамоаси тахминан 1000 кишидан иборат бўлган. Самарқанднинг шарқий дарвозалари „Хитой“ номи билан аталади. Халқаро савдо алоқалари Самарқанд, Пайкенд ва бошқа йирик шаҳарлардаги бой сўғд уйлари томонидан назорат қилинар эди. Улар ўз воситачилари орқали кредитлар беришган, савдо келишувларини бошқаришган. Тан сулоласи тарихида қайд этилишича, Кан ҳукмдорлигида „янги туғилган ўғил чақалоқ ширинсўз бўлиши ҳамда пулни маҳкам ушлаши учун унинг тилига тош асал, кафтларига эса елим суртилган. 20 ёшга тўлган эркак хорижга кетган ва қайси жойда манфаат кўрса, ўша ерга борган“. Олис сафарлар, Чин, Ҳиндистон, Эрон, Кичик Осиё халқ ҳунармандчилиги ва анъаналари билан танишув орқали Ғарб ва Шарқ ютуқларини ўзида мужассам этган ноёб ва очиқ сўғд маданияти шаклланган. Сўғд ҳунармандчилиги маркази ва савдо йўллари – Самарқанд, Панжикент, Пайкент, Бухоро ва Варахши хавфсизлигини таъминлаш эҳтиёжи кучли давлатлар билан иттифоқ тузишга қаратилган сиёсий йўналишни белгилаб берган. ВИ асрда Сўғд Эфталийлар давлати, кейинчалик Турк хоқонлиги таркибига кирган, 630-йилдан буён эса Чиннинг Тан сулоласи ҳукмдорлигини тан олган. Хоқонлик юксалиши даврида сўғдлар туркийларнинг Хитойдан ўлпон сифатида олган шойи билан савдо қилиш имкониятига эга бўлишган. ВИ аср 70-йилларида туркий ҳукмдорлар фармони билан сўғд савдогари Маниах савдо кафолатлари юзасидан музокараларни аввалига Эрон Шаҳаншоҳи, сўнгра Византия императори билан олиб борган. Ўрта асрларда сўғд тили Буюк ипак йўлидаги асосий мулоқот тилига айланган. Буддавийлар, насронийлар, манихейлар ўзларининг диний матнларини сўғд тилига таржима қилишган. Бунда улар ўзларининг ёзма анъаналаридан фойдаланишган: буддистлардан ҳинд алифбоси, манихейлардан арамейс босмаси, насроний-сурияликлардан дастлабки умумий мактубот, несториян ва яковитлардан диний эътиқод алифболарини ўзлаштиришган. Аммо улар арамей алифбосига асосланган ва кейинчалик уйғурлар томонидан фойдаланилган илк сўғд ёзуви ўрнини эгаллай олмади. Мазкур ёзув намуналари билан Дунхуандаги мулкий ҳудудлардан йўлланган „кўҳна мактублар“ ва Зарафшон водийсидаги Муг тоғида топилган ҳужжатлар ёрдамида танишиш мумкин. ВИИИ аср бошида Сўғд Қутайба ибн Муслимнинг мусулмон қўшинидан мағлубиятга учрайди ва ҳалифаликка итоат этган ҳолда ислом динининг жуғрофий-сиёсий маконида қудратли савдо-ҳунармандчилик маркази бўлиб қолади.
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-сентябр.
- ↑ ҳттпс://www.трипадвисор.ру/Рестаурант_Ревиэw-г298068-д23898832-Ревиэwс-Cафе_Авесто-Самарканд_Самарқанд_Провинcе.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://cйберленинка.ру/артиcле/н/авесто-да-та-лим-тарбияга-оид-фикрлар-1
Адабиётлар
- Согдийские текстй с горй Муг. Чтение, перевод, комментарий. Вйпуск ИИ. Юридические документй и пис’ма. Чтение, перевод и комментарии В. А. Лившица. М., 1962
- Шишкина Г. В., Сулейманов Р. КҲ., Кошеленко Г. А., Согд // Аркҳеология СССР. Древнейшие государства Кавказа и Средней Азии. Отв. ред. Г. А. Кошеленко. Москва: Наука, 1985
- Смирнова О. И., Очерки из истории Согда, М., 1971;
- Ишоқов М., Суғдиёна тарих чорраҳасида, Т., 1990;
- Ишоқов М., Унутилган подшоликдан хатлар, Т., 1992;
- Эшов Б., Суғдиёна тарихидан лавҳалар, Т., 2002.
- Мирсодиқ Ишоқов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |