Soʻfi
Сўфи, Сўфий (тахаллуси; асл исмшарифи Илёс Мулла Муҳаммад ўғли) (1860, Гурлан тумани — 1918, Хива) — шоир, демократик йўналишдаги адабиёт вакили. Муҳаммад Аминхон мадрасаси ҳамда Бухоро мадрасасида ўқиган. Моддий қийинчиликларга қарамай 40 ёшларида мадрасани тугатган. Лекин бирор касб эгаси бўла олмаган. Умрининг охиригача Мадраса қужраларидан бирида яшаган. Талабалик давридаёқ шоир сифатида танилган. Ҳаётининг кўп қисми саёҳатда ўтган, Урганч, Тошҳовуз, Манғит, Хўжайли, Қўнғирот, Шовот, Ҳазорасп ва бошқа жойларда бўлган. Халқ ҳаётини ўрганган; ғазалларини йиғинларда ўқиб бериб, омма орасида машҳур бўлган. Мумтоз шоирлар ғазалларига назиралар битган, Мунисга эргашган, унга муҳаммаслар боғлаган. Ғазалларида эркин муҳаббат, садоқат, меҳру вафони куйлаган, маърифатни, адолатни улуғлаган ("Ус тоз", "Мударрис", "Дарс", "Ҳайф" ва бошқалар). Асарларида тасаввуфийфалсафий ва маърифияхлоқий қарашлар уйғунлашиб кетган. Шеърларида бадиий санъатлардан кенг фойдаланган. С.нинг 6000 мисрали девони сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |