Бу мақола шахсият ҳақидадир. Бошқа маънолар учун Собир Раҳимов (маънолари) саҳифасига қаранг.

Собир Умар ўғли Раҳимов (25-январ 1902-йил – 26-март 1945-йил)[1] – ҳарбий арбоб, генерал-маёр (1943). 1925-йилда Бокуда Бирлашган ҳарбий мактабни ва 1930-йилда командирлар состави малакасини ошириш курсини тугатган. 1932—38-йилларда ва 1940-йилдан армияда. 1941-йилдан фронтда. Бош штаб ҳарбий академиясининг жадаллаштирилган курсини тугатган (1943). Иккинчи жаҳон урушида Жанубий фронтдаги моторлаштирилган полк командири, Закавказе фронтида ўқчи дивизия командири. 1-Белоруссия фронти қўшинлари таркибида Барановичи, Слоним, Белосток, Грауденс ва бошқа шаҳарларни, Белоруссия ва Полшани озод қилишда қатнашган. Раҳимов командирлигидаги 37гвардиячи ўқчи дивизия (2Белоруссия фронтининг 65армияси) 1945-йил Шаркни Померания операциясида ўрнак кўрсатган: дивизия ўша йилнинг март ойи охирида Гдиня ва Дансиг ш.ларида душманнинг йирик гуруҳларини тормор этишда қатнашган. Дивизия 1эшелонда ҳужум қилиб, армияда 1-бўлиб Болтиқ денгизи соҳилига чиққан ва Дансиг кўчаларида жангни бошлаб юборган. Раҳимов оғир ярадор бўлиб ҳалок бўлган. 1965-йил 6-мартда Қаҳрамон унвони берилган. Урушдан кейин Раҳимов хоки Тошкентдаги қабристонга қўйилган.

Собир Ракҳимов
қозоқча: Рахимов Сабыр Омарұлы
Таваллуди 25-январ 1902-йил
Вафоти 26-март 1945-йил(1945-03-26)
(43 ёшда)
Данциг(Гданск), Учинчи Рейх
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби Пиёда аскарлар
Фаолият йиллари 1922-1938, 1940-1945
Унвони Генерал-маёр
Мукофотлари Совет Иттифоқи Қаҳрамони

Тошкентда туман, метро ст-яси, бир неча мактабга Раҳимов номи берилган. Раҳимов ҳақида „Генерал Раҳимов“ бадиий филми яратилган (1967). Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов туманида ҳайкал ўрнатилган (1981)[2].

Таржимаи ҳоли

1902-йили 25-январда (баъзи маълумотларга кўра 1-январда) Тошкентда туғилди. Меҳрибонлик уйида ўсди. 1922-йили Ишчи-Деҳқон Қизил Армиясига ёзилди. 1925-йили Бокудаги ҳарбий мактабни битирди. Туркистон ҳарбий округида бир неча йил кавалерияга қўмондонлик қилди. Бир неча марта яраланган, Қизил Байроқ ордени билан тақдирланган. 1930-йили қўмондонлик таркибини мукамаллаштириш курсларини битирди. 1938-йили Қизил Армиядан четлатилди, 1940-йили эса армияда тикланиб, Ғарбий махсус ҳарбий округга жўнатилган.

Иккинчи жаҳон урушига келиб Собир Раҳимов маёр ва мотоўқчи полки қўмондони ўринбосари унвонида эди. 1941-йил июлида яраланиб, госпиталда даволанди; ўша йил ноябрида 56-армиянинг 1149-ўқчи полки қўмондони бўлиб фронтга қайтди. Жанубий фронтда Ростов ва Таганрог ҳимоясида қишни ўтказди; 1942-йил январида яна яралиб, контузияга учради. 1942-йил майида фронтга қайтди, сентябрида эса 56-армиянинг 395-ўқчи дивизияси қўмондони этиб тайинланган. 1943-йил бошида шу дивизия Шимолий Кавказ минтақасида ўзини яхши кўрсатди ва Собир Раҳимовга оз вақт ўтиб, 19-март куни генерал-маёр унвони берилган.

1943-йил 8-апрелида Собир Раҳимов Москвага, К.Е. Ворошилов номидаги Генерал Штаб Ҳарбий Академиясига ўқишга юборилди. Академиядан сўнг, 1944-йил ноябрида 65-армиянинг 37-гвардия ўқчи дивизияси қўмондони этиб тайинланди. 1945-йил февралида 37-дивизия аскарлари 9-минг кишилик гарнизон ҳимоясида турган Грудзёндз(Грудзиąдз) (Полша) шаҳрини забт этишди. Бир неча кундан сўнг генерал Раҳимов бошлиқ дивизия Данциг(Гданск) шаҳрига биринчи бўлиб кирган.

1945-йил 26-март куни жангларнинг бирида Собир Раҳимов турган кузатув пунктига снаряд келиб тушди ва генерал бошидан яраланди. Раҳимов 8 соатдан сўнг госпиталда вафот этган.

Собир Раҳимов қабри она шаҳри – Тошкентда жойлашган.

Уруш пайтида кўрсатган жасоратлари учун генерал-маёр Собир Раҳимовга 1965-йил 6-майида ССРИ Олий Кенгаши Президиуми қарори билан „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ унвони берилган.

Ўзбекистонда Собир Раҳимов хотираси ардоқланиб келинган. 1967-йили унга бағишлаб „Ўзбекфилм“ студиясида „Генерал Раҳимов“ бадиий филми суратга олинган; Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Собир Раҳимов ҳайкаллари ўрнатилган (2011-йилда ҳайкал кўчирилди); Собир Раҳимов шарафига метрополитен бекати ва Тошкент туманларидан бири, қолаверса мактаблар ва кўчалар номланган эди (2011-йилдан эътиборан бекат ва туман номлари „Олмазор“ деб ўзгартирилди). 2018-йилда Собир Раҳимов ҳайкали яна ўз жойига қайтарилган.

Манбалар

Ҳаволалар