Солур, салур — қадимги туркийўғуз қабилаларидан бири. С. лар мил. 2—ИВ асрларда турк (хитойча теле) номи билан аталган 44 туркий қабилалар таркибида бўлган. Айни замонда ўғузлар Шарқий Туркистон ҳудудида, аниқроғи Тангри тоғ этакларида яшаган, кейинчалик Туркистон ҳудудига тарқалган. "Девону луғотит турк"аа С. ўғузлар таркибига кирган 22 уруғдан бирининг номи деб кўрсатилган. С.лар қадимда Сайхун (Сирдарё), Иссиқкўл атрофидаги жойларда ва унинг шим.даги Или дарёси бўйларида яшаганлар, сўнгра Хоразм ва Хуросонга кўчиб, турли қисмларга бўлиниб кетганлар. С. ларнинг бир қисми ўзларини туркман деб атаган, бошқа бир қисми 1370—1424 йиллар Самарқанд орқали Шарқий Туркистонга, сўнгра Хитойнинг ғарбий ўлкалари (Гансу ва Синхай)га бориб ўтроклашган (қаранг Салорлар). Ўз даврида Ғарбга кўчиб кетган С.лар турклар билан аралашиб кетган. Ҳозирги Туркия ҳудудида ушбу атама билан аталадиган жой номлари учрайди.